0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
Наш опрос
Portalimizni kimdan eshitdingiz?
Всего ответов: 53
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » may » 6 » SIZ xa siz ! SIZ xali mashxur bolmoqchimisiz! Unda yaxshilab uqib chiqing (OMADIZNI BERSIN)


16:52
SIZ xa siz ! SIZ xali mashxur bolmoqchimisiz! Unda yaxshilab uqib chiqing (OMADIZNI BERSIN)

Сен!

Машхурликка қизиқмоқдамисан? Машхур бўлиш бўсағасидамисан?

Унда машхурлик  хақида хақиқатларни ўқиб чиқ!

 

Демак машхурликнинг минус ва плюслари билан очиқчасига!

 


+Сени хамма таний бошлайди, хавас билан қарашади.

-Санъат оламидан эса таниганлар хам танимаганликка олишни бошлашади. Умрингда гаплашмаган  ва хаттоки устоз билган санъаткоринг сенга нафрат билан қарай бошлайди. Кеча дуо берган эса машхурлигингни кутмаган чоғи, машхур бўлганингдан кейин биринчи бўлиб ўшаниси алик олишни истамайди.


+Имкониятлар эшиги кенгайиб бораверади, ДАН ходимлари, шифокор ва милиция ходимларидан то амалдорларгача сенга қўлини кўксида қилиб мурожаат қилишади, барча муаммоларинг тезда хал бўлаверади

-Имкониятлар тобора қисқариб бораверади, аввал кўчада бемалол юрган бўлсанг энди уйингдан бир қадам нарига хам сахнага чиққандек ясаниб чиқишга мажбурсан. Бошқалар каби мазза қилиб сайр қилиб томоша қилиб юра олмайсан, чунки сенга мингта кўзлар қадалиб сени томоша қилиб сени сайр қила бошлашади. ДАН, шифокор, милиция ва амалдорларгача бирор ишинг тушса оддий одам тўлайдиган нархдан 72 баробар кўп нархга тушасан.


+Сахнадами клипдами фильмдами хуллас ижод жараёнингда шунақанги мазза қиласанки буни одамларга хеч қачон тасвирлаб бера олмайсан, уни адреналин дейишгани билан, йўқ у ўзгача бир хузур бўлади.

-Сахнадами, клипдами, фильмдами хуллас ижод жараёнида хаяжон билан ички хадик бўлиб тураверади, ишқилиб сахнада йиқилмай, ишқилиб фонограмма ўчиб қолмасин, хозир овозим петух кетиб қолсачи, ишқилиб сочимни оқаргани камерага тушмасин, қорним чиққани билинмаяптимикан, терлаб кетмаяпманми, хеч қаеримга кир тегинмаганмикан ва хоказо..


+Сенга мумкин, сен бунга лойиқ деб топилдинг каби сўзлар кўпаяди

-Тобора мумкин сўзлари хаққинг йўқ сўзлари билан алишиб бораверади. Мумкин бўлган нарсаларга қараганда хаққинг йўқ деган нарсалар сени таъқиб қилаверади. Аввал инсон бўлган бўлсанг энди инсоний хатоликка хам хаққинг йўқ. Яйрай олмайсан-да, хамиша ўзингни контроль қилишга мажбурсан.


+Сен хамиша ижобий намуна бўласан

-Сен хамиша танқидий назарда бўласан, барчаси халқ орқали кўпиртирилиб оширтирилиб мухокама қилинади. Бирон ножўя харакатинг салбий намуна сифатида келтирилаверади. Аввал сени узоғи билан бир махалла мухокама қилган бўлса энди Республика миқиёсида тахлил қилишади. Тасаввур қил  бирон каттагина гунохинг учун махаллада бош кўтара олмай юрган бўлсанг, энди кичиккина хатоинг учун халқ орасида юролмай қоласан.


+Сен хамиша кимгадир керак бўласан. Атрофингда доим одамлар жуда кўп, хаммаси сенга интилади. Аввал ёлғиз бўлган бўлсанг энди хамма сен билан гўё.

-Хамма жонингга тега бошлайди, одамлардан қаерга яширинишни билмай қоласан. Қани энди мани тинч қўйишса а деган фикр кўп келаверади. Телефон қўнғироқлари, смслар ва хоказолар асабингга тега бошлайди. Хар қанча атрофингда одамлар кўпайгани билан тобора ўзингни ёлғиз сезаверасан, хамма сенга эмас, сени машхурлигингга интилаётгандек туюлаверади. Биласанми бир тарафдан бу ростан хам шундай бўлади. Агар машхурликкача уйланмаган бўлсанг, бола чақанг туғилгунча хатто ўзингни ёлғиз сезишинг мумкин, хатто қариндошлардан кўнглинг совий бошланади, чунки улар ўзгара бошлашади.


+Сенга хавас қилиб одамлар фарзандини исмини номинг билан атай бошлашади.

-Умиринг бино бўлиб қадам қўймаган жойингдан, етти ухлаб тушингга кирмаган одамлар сендан фарзанд кўргани хақида аниқ фактигача эшитасан.


+Суратларинг шахар бўйлаб кўчага кўрк бағишлаб туради

-Суратларинг ахлатхона, туалет ва нопок жойларга "кўрк" бағишлаб туради)))


+Аввал дўстинг бўлмаган бўлса энди ана қанча холасанг ол, хар хилидан бор!

-Дўстлар кўп лекин аксарияти душманий дўстлигини хам билишинг қийин эмас, сени қоқилишингни кутиб яшайдиган дўстлар бўлади. Ёки бўлмаса сенга чин дилдан омад тилайдиганлар хам кўп бўладию...фақат у омад билан бирга "Ишқилиб менга хам униб турсин" деб қўшиб қўядигани ундан кўп бўлади. Душманлар хам кўпая бошлайди-ю...энди буни фарқи йўқ, чунки энди улардан кўра энг хавфлилари ёнингда дўст ниқобида бўлади.


+Хар бир гапинг ўзинг каби машхур бўлиб кетиб одамлар намуна сифатида сўзларингни иқтибос қилиб келтира бошлашади.

-Хар бир гапинг ўзингга қарши ишлатилиши мумкин. Гапингни ўйлаб гапиришингга тўғри келади. Жахлинг чиққанида мазза қилиб бошқа одамлар каби сўкина олмайсан. Чунки энди машхурсан намунасан. Аввал умуман камгап бўлган бўлсанг энди чиройли сўзлар ёдлашга тўғри келади, чунки  интервью тугул одамлар орасида хаммаси оғзингга қараб хар бир гапингни тахлил қила бошлашади. Мабодо 9 синф даражасида гапириб юборсанг борми, умуман 2 синф даражасида сени қабул қила бошлашади.


+Сен хақингда қизиқ таърифлар бўлади, сени бойлигингу, чиройинг хақидаги таърифларни эшитиб ўзинг хайратдан ёқа ушлайсан.

-Ўзинг хақингда эшитаётган гап-сўзлардан ўзингни осгинг келиб кетади, гохи кўчага чиқиб войдот бундай эмас ахир деб дод солгинг келади. Йилига бир маротаба бўлса хам жанозангга келиб туришлари ёки нимадан ўлаётганингни билиб қўнғироқ қилишлари табиий хол бўлиб қолади.


+Сен тобора ўзгариб бораверасан, машхур бўлганинг сари чиройингга чирой қўшилиб  ўзгараверасан

-Аслида сен эмас атрофингда одамлар ўзгариб бораверади. Қанча машхур бўлсанг атрофингдагилар шунча мулойимлашади. Чиройингни эса  бир маромида ушлашга мажбурсан, борган сари фақат янада гўзал бўлишинг керак, бу дегани ортиқча семириш, оқ сочлар, ажинлар энди мумкин эмас. Бу дегани керак бўлса химикатлар билан яшаш, юзга грим, сочга бўёқ,сартарошхона бало баттар...


+Энг гўзал либослар сенда бўлади. Сенинг либосларинг хамманинг диққатида керак бўлса тақлид қилиб кийина бошлашади

-Аввал чорсудан хам кийиниб кетаверган бўлсанг энди топган пулингни ярми қимматбахо либсоларга кетади. Қани бир либосни қайта у-бу ерда яна кийиб кўрчи. Хар бир тадбирга алохида либос шарт. Бир маротаба кийиб бошқа кийилмас либос учун бир қанча пул тўлашинг керак бўлади.


+Ох, бой танишлар бунча кўп, уларнинг тўйларидан жарақ-жарақ пулларчи?

-Уф, текин танишлар бунча кўп? "Томсувоқ” текин тўйлар бунча қайнаб чиқармаса?


+Машхур бўлгандан кейин хунук бўлсанг хам барибир гўзалдек туюлаверасан, бора-бора ўзинг хам бунга ишониб бораверасан. Гўзаллик сирлари хақида хатто сўрай бошлашади.

-Ўзи шундоқ хам хунук бўлсанг, шу хунуклигингни хам бир маромида ушлаб туришга мажбур бўласан. Бирдан озиб кетсанг борми? Дарров ё гиёхвандсан ё рак касалига учрабди деб керак бўлса касаллик варақасини кўрганлар хам топилади.


+Аввал йўқ дея олмаган инсонларингга бемалол йўқ дея оласан.

-Аввал йўқ деган инсонларингга энди хам йўқ деб кўрчи, даров олдинги хаётингни ўзинг билмаган  тарзда "эслашиб” бурнинг кўтарилиб "одам” бўлиб қолганингда айблашади.


+Оддий одамларга қараганда анчагина кучлидек сезасан ўзингни

-Аслида оддий одамга қараганда сени синдириш осонроқ


+Машхурларга барча эшиклар очиқдек, бу оддий одамларда йўқ, юзингданоқ ёпиқ эшиклар очилиб кетаверади

-Оддий одамларда эса запрет йўқ, машхур запретга тушса борган сари очиқ эшиклар хам ёпилиб кетаверади!

 

Хўш халиям машхур бўлмоқчимисан?  
Унда бу рўйхатни давомини кут.))
Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 671 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  may 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar