0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
500
Наш опрос
saytda nima bolishi holesiz
Всего ответов: 145
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » iyun » 12 » umar hayyomdan mir alisher navoiygacha


10:24
umar hayyomdan mir alisher navoiygacha

Қадрли замондошим кундалик ҳаёт ташвишлари-ю югур-югурлари ила шеър ва ҳикматли сўзлар мутолаа қилишга анчаa кўрмоқчиман. Ўзбек адабиёти бўстонида ва жаҳон адабий гулшанида сўздан ўзига ҳайкал қўя олган шоир ва адиблар кўплаб топилади. Улардан айримларининг ижодлари билан сизларни ғойибона таништира олсак, улар асарларида ифодаланган ҳис-туйғу ва кечинмаларга сизни ҳам шерик қила олсак бу бизнинг муваффақиятимиз. Бу биринчи қадам, шу сабабли рамзий маънода ўзбек ва жаҳон адабиётида муносиб ўрин эгаллаган, қалбларни забт эта олган шоирларимиз ижодидан сизни баҳраманд этишга қарор қилдик.

 

Умар Хайём

 

1)      Билгаймисан аё саҳарларда хўроз,

Фарёд этарди, сенга не сўйлар роз.

Ул дерки, аён бўлди саҳар кўзгусида,

Тун ўтди, улардан бехабардирсан боз.

2)      Гул узра кўкламнинг шабнами яхши,

Чаманда юз очган ҳамдами яхши.

Яхшимас кечаги кундан сўз очмоқ,

Қувнаб қол бу куннинг ҳар дами яхши.

     

Шайх Саъдий Шерозий

 

1)      Кимга ёшлигидан берилмас одоб,

      Улғайгач бўлади бахтсиз, дили ғаш.

      Ҳўл новда эгилар  қай ҳолда эгсанг,

      Қуруқни тўғрилар фақат ўт, оташ.

2)      Ҳар ўқибсен-илмдонсен,

Амал қилмадинг-нодонсан.

Устига китоб ортилган эшак.

На олим ва на донодир бешак.

Бу миясиз қайдан топади хабар,

Устида ўтинми, ё китоб-дафтар.

3)      Одамнинг устига қараб бир кунда,

Илму даражасин билса бўлади.

Ва лекин кўнглидан бўлма хотиржам,

Йиллар ўтиб ўзин ошкор қилади.

4)      Бировга сир айтиб, сақла дегандан,

Дил сирин ҳеч кимга айтмаган маъқул.

Ариқ тошиб кетса, боғлаб бўлмайди,

Сувни энг бошидан қайтарган маъқул.

 

Мавлона Жалолиддин Румий (1207-1273)

 

1)      Дўстлар иши учун доим бўл тайёр,

Аммо англа ким тўғри-ю ким айёр.

2)      Гар шоҳсен ўзинг устун айлама,

Гар асалдирсен ширинроқмен дема.

3)      Доно улким ибрат олгай доимо,

Дўстлари бошига тушганда бало.

4)      Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби кўрин.

 

  

Паҳлавон Маҳмуд

 

1)      Дедим: айт умрнинг маъноси нима?

Деди: чақмоқ, ё шам ёки парвона.

Дедим: бу дунёга бино қўйган ким?

Деди: ё гўл, ё маст, ёки девона.

2)      Эй ишқ, нечук ўтсан ахир дудинг йўқ,

Эй ғам, нечук куйсанким, суруд(қўшиқ)инг йўқ?

Эй орзу, нечуксан, тутқич бермайсан,

Эй шодлик, нечуксанким, вужудинг йўқ.

3)      Ёмон билан улфат бўлма, бўл йироқ,

Йўлинга дон сочиб, қўяди тузоқ.

Ёй(камон)ни эгри кўриб тўғрилигидан,

Ўқ ундан қанчалик қочганига боқ.

4)      Токи бор экан мардликдан асар,

Аҳли аёлингни этма дарбадар.

Агар мева шохи девордан ошса,

Унга йўловчилар осон қўл чўзар.

 

Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-901)

 

1)      Ё раб! Эшигингда ул гадомен,

Ким, боштин-аёққача хатомен.

2)      Ўз вужудинга тафаккур айлагил,

Ҳар не истарсен-ўзингдан истагил.

3)      Олам аҳли билингизким иш эмас душманлиғ,

      Ёр ўлунг бир-бирингизгаким эрур ёрлиғ иш.

(Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғидаги Навоий ҳайкали тепасидаги гумбазда ану шу пурмаъно сўзлар акс этган)

4)      Ифлос нарсалар устидан ўтаётганда оёғида ковуши бўлмаган киши юриши учун   

     оёғи борлигига шукур қилмоғи лозим.


Эркинжон Раджапов

Категория: SHERLAR |
Просмотров: 792 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  iyun 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar