0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
Наш опрос
Portalimizni kimdan eshitdingiz?
Всего ответов: 53
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » iyun » 10 » SANJAR aka meni tashab ketmang degan bu qizcha bilan suxbat quramiz (Олган карзим эвазига жазманликни таклиф килишган..)


20:23
SANJAR aka meni tashab ketmang degan bu qizcha bilan suxbat quramiz (Олган карзим эвазига жазманликни таклиф килишган..)
Наргиза Абдуллаева: Олган карзим эвазига жазманликни таклиф килишган..(Сухбатнинг давоми.) Биринчи фарзандим нобуд бўлди Тез орада машҳур бўлиб кетдим. Отам ҳам мендан мамнун эдилар. Ўзимча отамнинг ишончларини оқлаганимдан хурсанд бўлиб юрардим. Вақт ўтиб катта бўлиб қолганимни ҳам сезмай қолибман. Совчиларнинг кети узилмасди. 19 ёшимда бой-бадавлат, ўзига тўқ оилага узатишди. Мен у пайтлари турмуш нима экани, эр-хотин қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳеч нарса билмасдим. "Тегиш керакми? Керак!”, деб тегиб кетавердим. Санъатдан ўз хоҳишим билан кетдим. Лекин бу қурбонликлар мен учун яхшилик келтирмади. Турмуш ўртоғим мени хўрлар, "Камбағал оиланинг қизисан-да! Қаерга ҳам борардинг?! Нари борса, бир артистсан-да!”, деган гаплар билан камситар эди. Гоҳида уйга келмас, гоҳида эса ичиб келиб, хушига келган ишни қилар, менга паст назар билан қарарди. Худо бераман деса, беравераркан, 3 ойдан сўнг ҳомиладор бўлдим. Ҳамма кўрганларимни унутдим.  Ҳаёт энди бошланди, деб турмуш ўртоғимнинг кўнглини олишга уриндим. У-чи... У эса бу хабардан хурсанд бўлиш у ёқда турсин, ҳатто кўнглим учун жилмайиб ҳам қўймади. Ахир юрагим остидаги бола бегона одамнинг эмас, ўша тантиқ, топганини кайф-сафога сарфлайдиган бойваччанинг зурриёди эди-ку! Унга эса бунинг фарқи йўқ. Ҳомилам 4 ойликдан ошганидан сўнг шифокорлар бу болани туға олмаслигимни, жарроҳлик йўли билан тез олдириб ташлашим керак эканлигини, аммо бошқа ҳомиладор бўла олмаслигимни айтишди. Юрак-бағрим қонга тўлиб, кўзимга дунё қоронғу кўриниб кетди. Ноилож рози бўлдим. Касалхонада ётганимда бир туш кўрдим. Оппоқ кийимли бир отахон ёнимга келиб, "Қизим, сен кўп куюнма. Мен сени тиғ тегишидан сақлаб қоламан. Ҳали кўп фарзанд кўрасан”, деб бошимни силаб кетди. Тушим тўғри чиқди. Жарроҳлик столига ётмадим, аммо болам нобуд бўлди. Бу воқеадан кейин эрим билан базўр бир ой яшадим. Қайнотамнинг камбағалдан олиб, камбағалга солишлари, эримнинг турткилашларидан қочиб, уйимга келдим. Улар ҳаммаси ортимдан уйимизга келишди. Лекин отам мени уларга бермади. "Бундай йигит билан яшагандан кўра қизим эрсиз ўтгани яхши”, деди. Ўша пайтлари кўчага чиқишга қўрқардим. Чунки неча маротаба кўча-кўйда юрганимда, мени ўғирлаб кетганди ҳам. Хаёлимда фақат бир фикр чарх ураверарди: "Энди мени ҳамма хўрласа-чи? Эрдан чиққан жувон, деб дуч келган нокас этагимга осилса-чи?” Отам оламон тўла залда йиғлаб ўтирардилар. Ўйларим хато эмас экан. Ажрашганимдан кейин анча муддат санъатга қайтмадим. Ҳаётимда бўлиб ўтган воқеаларни унутиш учун нимадир қилиб ўзимни овутишим керак эди. Чорасини топдим. Тикувчилик курсида ўқидим. Бора-бора ўзим ҳам мустақил ишлар тика бошладим. Ҳали бу қўшнимиз кўйлагиникалталатгани, ҳали бу дугонам костюмига мунчоқ қадатгани олиб чиқаверишарди. Мўжазгина ижодхонам турли матолар-у қийқим андозалар, машҳур дизайнерларникига хос мода журналлари, калава иплар билан тўлиб-тошган эди. Бу орада дугоналарнинг ҳам саноғи камайди. Очиғи кимнинг қандайлигини мана шунақанги вақтларда билиб олдим. Балки бу кунларим атрофимдагиларни ажратиб олиш учун жўнатилган бир синов бўлганми, деб ҳам ўйлаб қоламан. Ўша вақтлари санъаткор эканимни тамоман унутгандим. Ўзимни бир умр тикув машинаси олдида катта бўлган қизлардек тутардим. Онамнинг "Санъатга қайт, қизим. Ижод қил, одамларнинг, қўни-қўшниларнинг гап-сўзларини шу орқали енг!”, деган нолаларининг кети узилмасди. Бир куни кўчада кетаётсам, йўлимдан режиссёр Иброҳим Расулов чиқиб қолди. Ўзимни олиб қочишга уриндим. Билсам, мени анчадан бери излаётган эканлар. Қўлимга "Бегона баҳор” фильмининг сценарийсини тутқазиб, "Мен бу ролда фақат сизни кўраман” деганларида, оёқ-қўлим титраб кетди. Сценарийни ўқиб чиқдим. Тўғриси, менга манзур бўлди. Роль ўйнашга рози бўлдим. Фильм экран юзини кўриб, томошабинларга ҳавола этилгач, отамнинг оломон билан тўла залда йиғлаб ўтирганларини кўрдим. Очиғи, отамнинг кўзларидаги ёшни биринчи бор кўриб туришим эди. Ёнларига боришга юрагим бетламади. Ўзлари келдилар. Қаттиқ қучоқлаб, "Кечир мени, қизим” деганларида, этим жимирлаб кетди. Наҳотки отам ҳаётимда бўлган ходисаларда ўзини айбдор деб билсалар?.. Олган қарзим эвазига жазманликни таклиф қилишган Яхшиям дунёда яхши инсонлар бор. Санъаткорлардан Диёр Маҳкамов ва унинг ота-онаси оғир кунимда ҳамдард бўлиб, жуда катта ёрдам беришган. Ҳозир улар билан бир оиладек бўлиб кетганмиз. Диёрбек бундан бир неча йил аввал аёллар учун атир- упалар сотадиган дўкон очган эди. Мен ўша ерга сотувчи бўлиб ишга кирдим. Тўғриси, одамлар таниб қолишидан ҳам уялмадим. Нима қилибди? Муҳими ҳалол меҳнат қиляпман. Бир оз муддат ўша дўконда ишладим. Кейинроқ келин кўйлак сотадиган дўконда ҳам ишлаб кўрдим. Хуллас, қаерда ҳалол меҳнат бўлса, ўша ерда мен тайёр эдим. Ўзимиз ховлида турганимиз билан кўп қаватли уйдан ҳам квартира сотиб олган эдик. Опа-укалар ҳарна отамизга ёрдам бўлсин деб ўша уйни ўзимиз таъмирламоқчи бўлдик. Ҳамма ўртага пул ташлади. Мен бир таниш йигитдан қарз олишга мажбур бўлдим. Ишлар ҳаммаси яхши эди. Лекин у йигит бир ҳафта ўтар-ўтмас олган қарзимни сўрашга тушди. Унинг шартига кўра, қарзимни тўғирлаб беришим керак ёки унинг жазмани бўлишим лозим. Одамлардан нафратланиб кетдим. Алам билан пул топгани Москвага, қариндошларимнинг олдига кетдим. Улар ўзлари ишлайдиган корейс ресторанидан менга ҳам иш топишди. Вазифам япон таоми — сушиларни ликопга солиб, хизматчиларга етказиб беришдан иборат эди. Ўзга юртда ҳар хил бало-қазолардан асрайди, деб ўзим билан тасбеҳ олиб келгандим. Бўш қолдим, дегунча, шуни айлантириб ўтирардим. Шундай кунларнинг бирида ҳозирги турмуш ўртоғим мени кўриб қолиб, кузатиб юришга тушдилар. Бу киши у ерларда деярли 10 йилдан буён яшаганлари учун менинг актриса эканимни ҳатто билмаганлар ҳам. Ишхонамиз ҳам бир эди. Мен суши сотардим, у эса биринчи қаватдаги ошхонада бош ошпаз эди. Бора-бора ёнимга кўп чиқадиган бўлди. Очиғи, бундан аввал учраган эркакларнинг биттасидир-да, деб ундан ҳам қўрқа бошладим. Қоронғи тушмай уйга кетиб қолардим. "Менинг қаллиғим бор”, деб алдадим. Аммо улар ишонмадилар. Тошкентдаги манзилимни топдириб, онасини совчиликка юборибдилар. Қайнонам билан совчиликка борган аёл, яъни турмуш ўртоғимнинг холаси "Опа, эсингиз оғиб қолганми? Ахир бу қизнинг кимлигини ҳамма билади-ку, боз устига иккита боласи бўлса? Жиянимга шуни раво кўряпсизми?”, деб роса оғзини кўпиртириб "мақтаган” экан. Хўжайиним эса айтган сўзида туриб олди. Гарчи мендан уч ёш кичкина, бунинг устига олдин уйланмаган бўлсалар-да, турмуш қуришга аҳд қилдилар. Вақт ўтди. Барча гап-сўзларга ойдинлик киритилди. Энг муҳими, турмуш ўртоғим менинг актриса эканим учун эмас, аёллигим учун ўзига турмуш ўртоқ сифатида танлади. Ота-оналари ҳам биздан жуда мамнун. Кўп ўтмай Аллоҳ бизга фарзанд ато этди. Мен энди ўз бахтимни топдим. Бир пайтлар қайсидир китобда Шекспирнинг "Ҳаётимизнинг ўзи театр, одамлар эса ундаги актёрлардир” деган гапларини ўқиб қолгандим. Менинг ҳаётим ҳам театрнинг ўзгинаси. Фақат мен роль ижро этаётган спектаклнинг жанри йўқ. Унда қайғу, қувонч, ғам-ташвиш, дард ва аламнинг бари бир қозонда қайнайди. Муҳими, мен бу театрда бош ролдаман!
Категория: SHOU-BIZNES |
Просмотров: 1010 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  iyun 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar