0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
Наш опрос
saytda nima bolishi holesiz
Всего ответов: 145
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » aprel » 16 » БИР ПАЙТЛАР "ЎЗБЕК МАЙКЛ ЖЕКСОНИ" ТАЪРИФИНИ ОЛИБ, ЛОВ ЭТИБ ЁНИБ ЎЧГАН ХОНАНДАНИНГ ЎЗИНИ ЖУДА АҚЛЛИ ДЕБ БИЛАДИГАН ДЎСТИ БИЛАН СУҲБАТИ


23:36
БИР ПАЙТЛАР "ЎЗБЕК МАЙКЛ ЖЕКСОНИ" ТАЪРИФИНИ ОЛИБ, ЛОВ ЭТИБ ЁНИБ ЎЧГАН ХОНАНДАНИНГ ЎЗИНИ ЖУДА АҚЛЛИ ДЕБ БИЛАДИГАН ДЎСТИ БИЛАН СУҲБАТИ

Б


ЎРТАМИЗГА НИФОҚ СОЛУВЧИЛАР ҲАМ БЎЛДИ...

 

Лойиҳамизнинг навбатдаги иштирокчиси "Муҳаббат куйчиси” Анвар Санаев ҳамкасби, дўсти Дилшод Раҳмонов ҳақида гапиради.    

Илк танишув

Адашмасам 1994 йил эди. Мен ҳар кун эрталаб югуриш учун «Теннис майдончаси»га борар эдим. ижодини ҳам, ўзини Майдонча бўйлаб югураётиб, у билан тасодифан танишиб қолган эдик. «Сиз ўшасиз-а?» деган савол билан мурожаат қилганимиз ҳеч эсимдан чиқмайди (кулиб). Унгача бир-биримизни сиртдан танирдик. Дилшодни исми эмас, фамиляси билан чақиришга одатланиб қолганман. Санъатда учта Анвар бўлгани учун кўп йиҚинларда у мени исмим билан эмас, фамилиям билан чақиради. Балки шунинг учун мен ҳам Раҳмонов дейишга қарор қилгандирман(кулиб).

Табиати...

Раҳмонов санъатдан бутунлай йироқ соҳада бўлган тақдирда ҳам у билан дўтслашишни истаган бўлардим. Табиатан самимий ва ишонувчан одамлар тоифасига киради. Унинг характеридаги бир хусусиятга тан бераман. Раҳмонов ижоддами ёки шахсий ҳаётда «Мен берсам, Аллоҳ менга беради», қабилида иш тутади.  Раҳмоновнинг ўта ҳазилкаш ва кечримли эканлигига қойил қолардим.  Бир неча йил аввал бир танишимиз ёлғон гапириб, дўстимнинг кўнглини оғритиб қўйган эди. Орадан бироз вақт ўтиб, ўша одамни хизматда учратиб қолдик. Раҳмонов у билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Демоқчиманки, у айримларга ўхшаб, нафратини очиқчасига «изҳор» этадиган инсонлар тоифасига кирмайди.

Истеъдоди

Биласизми, Раҳмонов гарчи отаси водийнинг таниқли ҳофизи бўлса ҳам саҳнада осонликча ўз ўрнини топмаган. 1986 йил акаси Дилмуроднинг вафотидан сўнг онаси кичик ўғлининг санъаткор бўлишига тиш-тинроғи билан қарши чиққан. (Раҳмоновнинг айтишича, акаси кечаси тўйдан қайтаётган чоғида автоҳалокатга учраб вафот этади)  Шунга қарамй Дилшод аҳдида қаттиқ туради.  Водий истеъдодли санъаткорлар ватани саналади. Шунча истеъдоднинг орасида ярқ этиб чақнаш, пойтахтда иззат-икром топиш ҳамма санъаткорга ҳам насиб этавермайди.

Оилада...

У учун оила ҳар нарсадан устун. Ўғли Умиджон ҳали жуда ёш. Раҳмонов у бетоб бўлса, қаерда, қандай иш билан банд бўлишидан қатъий назар етиб келишга ҳаракат қилади. Дўстлар билан йиқилиб бильярд ўйнасак ёки тоқга ҳордиқ чиқариш учун чиқсак, ўғлини ҳам олиб боради. Нафақат биз балки фарзандларимиз, аёлимиз ҳам бир-бирларига меҳрибон бўлишсин, деб оилавий борди-келди ҳам қиламиз. Аёлим: «Покизахон очиқкўнгил, ширинсухан аёл», деб тинмай мақтайди.

Ижокор сифатида...

 Дилшод  Раҳмоновнинг дардли қўшиқларини эшитиб, кўзга ёш олишингиз, шўх қўшиқларига мириқиб рақс тушишингиз мумкин. Ижодкор сифатида унинг меҳнатсеварлигини юқори баҳолайман. Мен ноябрь ойида мухлисларга тақдим этилган концертимдан бир кун олдин ҳам кечгача студиадан чиқмай қўшиқ ёзган эдим. У эса  аллақачон тайёр, концертда ижро этиладиган қўшиқларини танлай олмаяпти.

Қизиқишлари...

 Барча водийликлардек тадбиркорликк қизиқади. Бундан ташқари, сузиш, бильярд ва автомобилларга ишқибоз. Танишларимиз орасида Раҳмонов ҳамиша бильярд мусобақасида биринчиликни қўлга киритади. Югуриш спорти билан мунтазам шуғулланади. Айниқса, концерт кунлари эълон қилингандан кейин ҳар куни икки соат вақтини стадионда ўтказаяпти. Ҳинд фильмларига унчалик қизиқмайди (кулиб). У билан барча мавзуларда мириқиб суҳбатлашиш мумкин (бироз ўйланиб) фақат даврамизда бирор киши: «Фалон артист фалон экан», деган ғийбат гапни айтиши билан «Ҳамманинг омадини берсин, эплаган қандини урсин», деб суҳбатни бошқа ерга буради.

Ҳар тўғрида

Таом тайёрлашга жуда уста йигит, лекин ҳар доим ҳам тайёрлайвермайди. Севимли ичимлиги кўк чой. Рекламанинг ортидан қувадиганларни ёқтирмайди. Кийим танлашда жуда эътиборли. Биласизми, яқинда газеталардан бири у ҳақда "энг дидсиз кийинадиган санъаткор” деб ёзибди. Унинг шунча машаққат меҳнат билан йиққан  обрў эътиборини ерга тўкувчи бундай мақолани ёзганлардан мен ҳам ранжидим. Дизайнер эса: «Бу менинг эмас, журналистнинг фикр», деб Раҳмоновдан қайта-қайта узр сўради. Назаримда, дўстим дидсиз кийинадиган санъаткор эмас, кундалик ҳаётда ва саҳнада ҳам қаерга қандай кийиниб бориш кераклигини билади.

У билан ўхшаш ва ноўхшаш томонлари

Иккимиз ҳам адолатни жуда яхши кўрамиз. Фарқли жиҳатларимиз шундаки,  Раҳмонов ўта ҳазилкаш инсон. Мен эса кам ҳазиллашаман. Кейин у кайфияти бўлмаса ҳам кулиб туриш қобилиятига эга. Афсус, мен эса буни эплолмайман.

Сўнгги сўз

Бизнинг дўстлигимизга нифоқ солишни истовчилар ҳам бўлди. Бир акахон айтмаган гапларимни дўстимга: «Анвар, сен ҳақингда шундай-шундай деди», деб иғво қилибди. Бу туҳматдан кейин ўзимни оқлашга уринмадим.  Чунки айби бор инсонгина ўзини оқлашга ҳаракат қилади. Бунга ҳожат ҳам йўқ эди, чунки Дилшод у ҳақда бундай гапларни гапирмаслигимни яхши билади. 

Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 1069 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  aprel 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar