0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
Наш опрос
Yilning eng go'zal ayoli?
Всего ответов: 636
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » iyun » 2 » bolivud yulduzlarini yuziga aytganlarimiz.......


16:51
bolivud yulduzlarini yuziga aytganlarimiz.......

Билмадим, халқимиз қачондан бери ҳинд фильмларини томоша қила бошлаган, назаримда, телевизор яратилганидан бери бўлса керак! Одамларимиз ҳинд киносига бўлган қизиқиши шу қадар кучлики, таъбир жоиз бўлса, дунёда бошқа хил фильмлар яратилмайди. Ростини айтганда, ҳинд картиналарида шу қадар рақс ва қўшиқлар кўп бўлгани билан реал бўлмаган воқеалар кўп кўрсатилгани билан Ҳолливуд олдида Болливуд ўз қийматини йўқотиб қўяётгани йўқ. Аксинча, бугун Холливудга ягона рақобатчи ҳам Болливуддир! Бироқ, бу олам киноси камчиликлардан ҳам кам эмас...Танқид эса мана шундай хатоликлар илғанганда туғилади. Ушбу мақоламизни бундан икки бир ой олдин чамаси Ҳиндистонда инглиз тилида чоп этдик. Очиқ-ойдин фикрларимизни Болливуд юлдузларига маънавий йўл орқали яъни нашрлардаги мақоламиз орқали билдирдик. Озми-кўпми хулоса чиқарган бўлишса, демак, шунчаки ижод қилмадик. Бугун сизни ҳам қуйидаги мақола юзасидан она тилимизда мусобаҳага чорлаймиз.  

Нима дейишмасин, Болливуд дунёни эгалламоқда. Мусиқа биланми, ёрқин рақслар ё машҳур юлдузлари биланми, муҳими, болливуд фильмларида ўз аудиториясига айтадиган гапи бор, мақсади аён.  Болливуд ҳақида 10 йилдан кўпроқ кўплаб нашрларда ва веб сайтда мақолалрим чоп этилади. Устига устак, ўйин кулгуга тўла мамлакатда 4 ой яшадим ҳам...Шу боисми, Болливуд ҳақида бир неча йиллик фикрларимни одилона тарзда бўлишгим келди.

КЕЧА

9 ёшимдан бери ҳинд фильмларини томоша қиламан. Ёдимда, ТВда ҳинд киноси бошланиши биз учун байрамча эди. Қишлоқ одамлари ҳамма ишини қўйиб, уйига кўмилиб оларди: кинодан қуруқ қолмаслик учун...Болалик хотираларимдан шу маълумки, ўша пайтлар Амир Хон, Жжуда машҳур эди. Кейин Мадхури Дикшит ва Анил Капур ҳам. 1997 йилда Шохрух Хон кириб келди. (Бугун унинг машҳурлигини Майкл Жексон даражасида қиёслаш мумкин). Ёшларимиз унга тақлид қила бошлади: соч турмаги, характери, мимикалари....кийиниш услуби! "Dilwali ki jayenge” («Ўғирланмаган келин») – ҳануз давлат телеканалларида намойиш этилиши бежизга эмас. Чунки, картина мазмун жиҳатидан баркамолдир. Ўйлашимча, Марказий Осиё ҳудудида  бизчалик ҳеч қайси халқ ҳинд фильмларини мафтун бўлиб севмаса керак. Тўғрида, икки халқ - ҳинд ва ўзбек риштасини тарих, 300 йилдан ошиқроқ тарих боғлайди! Бобурийлар сулоласи боғлаган бу муносабат қон қонимизга сингиб кетган.

КИМ АСЛИДА КИМ?

Юртимизда Шохрух Хоннинг олдига тушадиган бирон ҳинд юлдузи бормикан?! Унинг фильмлари шунчаки мўъжиза. Тўғри, кинотеатрларда премьера қилинадиган барча ҳинд фильмларини томоша қиламиз. Бироқ, Қирол Хон иштирокидагисини ўзгача меҳр билан кўрамиз.
Энг асосийси, барча ҳинд фильмлари жуда таъсирчан ва қалбга яқин. Бу эса ўзбек халқига жуда яқин омиллар. Ҳатто ажойиб қадаҳ сўзи ҳам бор: "Сизга ҳиндча муҳаббат тилайман!” Раж Капур династиясига ҳурмат бошқача. Биламиз, Раж Капур Ўзбекистонда тез тез бўлган. Ҳатто Тамарахонум каби машҳур юлдузларимиз билан ижодий ҳамкорлик ҳам қилган. Мустақиллик йилларида Рандхир Капур, Риши Капур каби династиянинг машҳур номлари ҳам юртимизда меҳмон бўлишди. (Дарвоқе, «Бобби»ни севувчи томошўабинлар ҳануз топилади!).

Сўнгги йилларда Каран Жоҳарнинг фильмлари оммавий тус олмоқда. "Kabhi khushi, Kabhi gam” («Гоҳо шодлик, гоҳо ғам»), "Kabhi Alvida Naa Kehna” («Ҳеч қачон алвидо деманг»), "My name is Khan” («Менинг исмим Хон»)  юртимизда энг кассабоп картиналар ҳисобланади. Жоҳар мана шундай кириб келди қалбимизга. У халқ руҳиятини ҳис қила оладиган режиссёр. У шундай мавзуни топадики, ҳар бир томошабин ҳеч бўлмаганда ўзи учун бир саволига жавоб топади. Бугунги Болливудни томорқа ва боғга қиёслаш мумкин. "Деҳқон”лар ва "боғбон”лар азалдан тер тўкмоқда. Ҳосиллар анча ва турфа. Бироқ, ҳаммасини ҳам тановул қилиб бўлмайди. Саримсоқ ҳам бор, помидор ҳам, олмаю нок...Айрим картиналар инсоннинг маънавий оламини бойитади, ички дунёсини ёрқин рангларга бўяйди, қалб муҳитига таъсир этади. Масалан, «Гоҳо шодлик, гоҳо ғам» – ота онага муҳаббат, «Зулмат» - ҳаётга шунчаки келиб кетиб эмас, унга муносиб тарзда яшаш, ўз мақсадига ҳар қандай қийинчиликни енгиб бўлсада эришиш...

 БУГУНБИР-ИККИ ОҒИЗ СЎЗ

Бироқ, барча ҳинд киноси ҳақида ҳам ижобий фикр билдириб бўлмайди. Сўнгги пайтда яратилаётган шундай картиналар борки, Болливуд қаёкка қараб кетаяпти, деган жўяли савол туғилишига ундайди. Кеча қандай эди, бугун нима бўляпти...Эртагачи? Тўғри, бу бизнинг муаммо эмас, бироқ, оддий томошабин, шу оламнинг ашаддий мухлиси ва халқаро журналист сифатида ўз фикримни билдириш имкони ҳам, ҳуқуқим ҳам бор деб ўйлайман: Болливуд Холливудга "айланиш”ни бас қилиши керак! Бу кино олами қандай бўлса шундайлигича қолмоғи керак. Холливуднинг ўз анъаналари бор. Ўз боши ва ўз амбициялари бор. Болливуд сифат ва замонавийлик даражаси ҳақида кўпроқ бош қотиргани маъқул. Жаҳон андозаларига тақлид билан чиқиб бўлмайди. "Оскар”ни қўлга киритиш мақсадида ўз ранг баранглигига раҳна солиш, ҳосил "маза”сини ўзгартириш эса аҳмоқлик. Ўзганинг ноғорасига ўйнаш, ўзни унутиб ўзгага ихтиёр бериш: сарини ташлаб, жинси шимлар кийиш ва яна бошқа нарса...арзирмикан? Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, айрим холливуд режиссёрлари Яш Чопра, Адитья Чопра, Каран Жоҳар, Санжай Лила Бхансали кабилардан ўрганса мақсадга мувофиқ бўларди. Болливуд аслида ибо ва ҳаёси билан Холливуднинг ялонгоч саҳналаридан ғалаба қозонган. Бугун эса хинд картиналари океан орти фильмлари қўйган йўлдан боряпти: очиқчасига ўпишиш ва ётоқ саҳналари Болливуд келажагига хавф солаётгани сир бўлмай қолди. Орзулар қаёққа етаклаяпти? Шундай фильмларни оила даврасида, ота оналар билан бирга томоша қилиш мумкинми? Сизнингча, бундай эротик саҳналарсиз катта аудияторияни кинотеатрларга чорлаш мушкулми? Азалий ҳақ гап: Сон эмас, сифат! Премьерадан сўнг 3 кун яшайдиган картина яратиш нега керак? Наздимда, Бхансали Болливуд кино индустриясининг олими. Ҳа, унинг фильмлари ҳеч қачон кинотеатрга томошабин чақира олган эмас. Сафрланган пулни оқлай ҳам олмаган. Бироқ, асар даражасида яратилгани рост. Бир неча ўн йиллар ўтиб ҳам мириқиб томоша қилиш мумкин. Унинг фильмларида жаннатмисол ороллар, осмонўпар бинолар ва яна нималардир йўқ. У биргина рангларни тўғри танлаб ҳам сизни лол қолдиради. "Саавария”да биринчи муҳаббатни яшилга қиёсласа, "Зулмат”да асосан оқ ва қора ранглар, "Девдас”да бежирим рангларга мурожаат қилади...Энг муҳими, унинг ўз тарелкаси бор!

Тинмай янги картиналарда суратга тушаётган Салмон Хон ва Акшай Кумар учун  танлаш имконияти, сценарий охирги планларда... Уларни фақат гонорар қизиқтириб қўйган. Пул бўлса бўлгани. Шу боисми, биронта роли эсда қолмаяпти. Бу эса росмана трагедия! Ёш юлдузлар Приянка Чопра, Прити Зинта, Дипика Падуконе, Бипаша Басу, Карина Кэйф, Карина Капур – ташқи гўзаллиги борасида бир бирини ортда қолдиришни мақсад қилганми, фақат гўзал либосларда, бўялган қиёфаларни кўз кўз қилиш билан овора.  Айшвария Рай қани? Қани унинг иштиёқ ила кутилган роллари?  

Болливуднинг ҳақиқий касб қуллари Амитабх Баччан ва Шохрух Хон бўлиб қолмоқда. Улар яратган образлар ҳамиша эсда қоларли ва бошқаларга қараганда "ақллироқ”. Улар иштирокидаги фильм Твда бошланадию, кўзлар экранга михдай қоқилади. Энг аҳамиятлиси, уларнинг ролларидан фойдалироқ ниманидир ўрганасан. ( Амитабхнинг «Боғбан»  ва Шохрух Хоннинг "Вир ва Зара”даги монологларини эсланг!)

Ҳинд кино оламининг тирик афсонаси Яш Чопра ҳақида алоҳида таъкидлашни жоиз топдим. "Вир ва Зара” намойишларидан сўнг қўшиқлар томшабинлар тилидан тушмаганига, актёрлар, картина воқеалари  ҳамма жойда муҳокама қилинганига кимнинг эътибори тушмаган? Бугунги Болливуд режиссёрлари у тириклигида кўпроқ ўрганиб қолишга, фильмларидан  профессионалликни ўрганиб қолишга ургуришлари даркорю Бир файласуф айтганидек: "Ё йўлимни топаман, ё ўзим йўл ётқизаман”. Бироқ, реал ҳаётда бу осонликча кечмайдиган жараён. Изланмаган ва ўрганмаган инсонга на йўлни топиш, на йўлни ётқизиш насиб этмайди.

БОЛЛИВУД, ЎЗЛИГИНГНИ САҚЛАБ ҚОЛ!

Ўйлаш вақти келди. Ҳечдан кўра, кеч. Холливудда очиқ саҳналари етарли. Шундай экан, тақлидга нуқта қўйиб, дунёга гўзалликдан бир чимдим сақлаб, ҳақиқий инсоний ҳисларни кўрсатмоқ керакмикан?! Сўнгги хулосам эса, Болливуд ранг баранг дунёйингни ўзгартирма, томошабинларга улашиб келган тўғри қарашларингни, ҳароратингни ва муҳаббатингни асра. Бу сизга боғлиқ, Болливудни ушлаб турган ижодий гуруҳ.

P.S. Ўйлаб қарасангиз, катта экранларимизда хорижий кинопремьералар  фақат хинд фильмларига насиб этган! Оммалашган бошқа хорижий фильмлар: Корея, АҚШ, француз ёки Россия фильмлари эмас...Фақат соф ўзбек тилимизда ҳинд кинолари кинотеатрларда премьера қилинади. Бу эса халқимизнинг Болливуд кинематографиясига бўлган наинки улкан қизиқиши, балки миллатлараро маданий алмашинув ва ижод маҳсулларини ривожлантиришнинг яққол далилидир. Тилагимиз, бу дўстлик ва пок муносабатлар абадиятга юз тутсин!

                                                                       Жасур ҲАМРОЕВ         
Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 1194 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  iyun 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar