0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
Наш опрос
saytda nima bolishi holesiz
Всего ответов: 145
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » aprel » 23 » “Причем тут Юлдуз?” Озодбек концерти танқидига хаққоний бахо!


10:54
“Причем тут Юлдуз?” Озодбек концерти танқидига хаққоний бахо!

Шовшув сайтидан қўйилган танқидга вазият ва холатларни хар тарафлама  кузатиб, суриштириб бахо беришга ваъда бергандим.

Мархамат.

 

Аввало ўзига ишонган, ўз қаламига ишонган танқидчи ўз исмини яширмайди. Хеч бўлмаса ўша тахаллус билан чиқаётган бўлса танқидни ёздими олиб ташлашдан не хожат деган савол туғилди.

 

У танқидни кўпроқ танқид эмас Юлдуз Ибрагимовнанинг фанати ғараз ниятда ёзгандек бўлиб қолган.

Бу хақиқат!

Айнан шу сабаб Юлдуз Ибрагимовна гўё бу журналистни ёллаган деган гап хам чиқаришган. Юлдуз Ибрагимовнага бу керакмикан хой инсонлар десанг!

Умуман Озодни концертида "Причем тут Юлдуз?”

Нима учун Юлдузни Озод билан таққослаш керак? Шахзодани Райхон билан таққослашлари сааал бўлса хам тушунарли лекин Юлдуз ва Озод умуман бошқа бошқаку. Жинс тарафлама хам.

Нима энди Юлдуздек бўлиб Озод юбка кийиб сахнада рақс тушсинми раққосалар билан? Ё овозини ўзгартирсинми?

Тўғрисиде, нима учун энди Озод Юлдуздек бўлиши керак? У Озод-ку.

Раққосаларигача таққослаш нимасси энди? Нима учун Озодбек эркак хонанда бўла туриб раққосалар кашф қилиши керак? Умуман қаерда ёзилган қонун хонанда раққосаларни кашф қилсин деб?

 Хонандами у ё балетмейстер?

Озодбекни ёнини олаётганим йўқ, қўйида унга хам таалуқли фикрларим бор, лекин вазиятга хаққоний қараш керак, инсоф билан-да.

Мен хамиша "Кимнингдур фанати бўлган журналист хеч қачон хаққоний бўла олмайди, у санъат фанати бўлиши мумкин лекин санъаткорни эмас!” деган гапни кўп қайтараман. Шу нарсага қатъий риоя хам қиламан.

У Кхан деганлари ёзувларидан ўзини нафақат Юлдуз Ибрагимовнани фанати балки суратига хам сажда қиладигандек кўрсатиб қўйган.

Ибрагимовнага шунча мақтовинг ва содиқлигинг бор экан нима қилиб Озодни концертига тушиб юрибсан?

Бир нарсани тушунмаганки, Юлдуз Ибрагимовнага пахтани чигитланмаганидан қўяман деб уни Озодни мухлисларию бошқаларга хам яхши кўрсатмай қўйган.

Оддий хақиқат, маълум бир аудитория бу дегани юзлаб, минглаб одамлар дегани. Озодни танқид қила  туриб, орасида Юлдузлаб турса уларга ёқармикан? Умуман Юлдуз Ибрагимовнани билишимча,  унга умуман бундай пахтакорлик ёқмайди. Бу хақ гап.

Қарабсизки,  ёзилган у танқиддан муаллифда икки баробар ютқазиш.

 

Бир гапни айтмасам бўлмас, жуда қийин менга буни гапириш чунки, Юлдуз Ибрагимовнани хурмат қиламан ва бу сўзларни уни камситиш сифатида бўлиб қолишини истамаган холда тўғри қабул қилишингизни сўрардим:

Мониторда Юлдуз кўрсатилмабди деган гапга бошқа  аниқ бир савол туғилади:

Юлдуз Ибрагимовнани ўзи қайси мониторда қўйишяпти? Узр албатта, лекин Озодни бунга алоқаси йўқ-ку.

Ким Озодбекка рухсат бераркин деган савол-чи?

МУМКИН бўлганда балки сахнага олиб чиққан бўлармиди устоз санъаткоримиз, примадоннамиз деб.

Сал вазият, холатларни инобатга олиб ёзинглар-да.

Нима кераги бор халқни провокация қилиб?

Нима кераги бор йўқ жойдан жанжал кавлаш?

Нима кераги бор хаммани бир-бирига қарши қилиб қўйиш? Юлдузни ўрнини Озод боса олмайди, лекин Юлдуз хам Озод эмас, у Юлдуз!

«Не заменимых не бывает, но заменить человека нельзя! Заменить место можно но не человека!»

Гап санъатида хам эмас, инсон сифатида хам. Тарихдаги хаётдаги ўрнида хам. Нима учун хаммани Юлдуз билан таққослайвериш керак?

Озод бу Озод! Юлдуз бу Юлдуз!

Тамом!

 

Ана энди концертга хаққоний бахони берар эканман, Озодбек хам танқиддан йироқ кетмайди. Мақолани шу еригача ўқиб, "Хаааа аввалги журналистни Юлдуз ёллаган бўлса, сени Озод ёллабдидааа” деганларни хафсаласини пирррр-пирр-пир-пиррр қиламан;

 

Бир неча кун концертдан чиқаётган одамлардан фикр олиниб, барчаси бир қилиб умумий минус ва плюсларни тақдим этамиз:

 -Концерт билан боғлиқ бу йил дархақиқат минуслар кўп кузатилган, асосан концерт гала-концерт сифатида бўлиб кетганлигини айтишмоқда. Рости хам яккахон концертда Зиёда, Жахонгир ва Фаррухларга нима бор тушунарсиз. Инглиз тилида, буёқда корейс қизи...Халқлар дўстлиги фестивалими ё яккахон концерт?

Турфа хиллик, шоу ўз йўлига лекин танқидда жон бор, нахотки Озодбек яккахон концертини бу йил одам йиғишга ўзи қодир бўлмади деган гап керакмикан? Ёшларни қўллаб қувватлаш десак, ана қанча иқтидорларни халқ билмайди, Зиёда ва Фаррухни-ку хамма билса, Жахонгирни яқинда "сталба"лар  хам таний бошласа керак, баннерларку аллақачон у билан зўр-зўр қадрдон бўлиб кетишган.

 

- Қизиқчилар хам гала-қизиқчилар концерти бўлиб кетган. Асосан бир яккахон концертда битта  қизиқчи бўларди.

Бу ерда "Хандалак”дан тортиб, Шукрулло, Мирзабек, Ғайрат Ахмедов..

Айтганча, Обид Асомов қолиб кетибдику. Ха тушунарли...Бу холатни хам халиги танқидчимиз  ега хамма бору Обидни чиқармадиларинг, ахир бир вақтлар бир чойхонада Озод билан ўтиргандикууу" дейиш ёдидан чиққан чоғи.

Хуллас, қизиқчилар хаддан зиёд кўп, яна қизиқчилар номига устидан бошловчилар деган ном юклатилиб..

Войбууу каша-малашамасми? Зўрнинг кўпи хам кўпдеее ўртоқлар! Юқорида Юлдузни гапиришибди, битта сахнада шу Юлдуз хам етишмаяптганди-а? Унда Озод концертими бу, ё Озод лицензиясига йиғилганлар шоусими?

Одамлар қизиқчилар чиқишлари омадсиз ва ортиқча бўлган дейишмоқда. Фақатгина Халима ва Шукур чиқишлари ижобий бахоланмоқда.  Лекин бу юқоридаги минуслар кўпроқ бу йилги дастур режиссерига аталганлигини айтиб ўтиш керак.

 

-Монитор хар куни эмас бир кунгина ўчиб қолган лекин бу оддий техник холат. Асосийси Озод ўзини йўқотмаган. Жонли куйлаганида танқид қилингадек юзлари тиришадими, қизариб кетадими асосийси жонли куйлаган! Вазиятни бошқара олган!

 

-Репертуар тўғрисида хам зерикарли деб фикрлар билдиришмоқда, лекин янги қўшиқлар хамиша тез хазм хам бўлмайди. Аксарият хонандаларнинг қўшиқлари концерт ўтгач омма қулоғига ўрнашади, концерт дастурида эса таниш қўшиқлар илиқ кутиб олинади, чунки у таниш! Шунинг учун дарров хулоса қилишга хали жуда эрта. Жўжани кузда санайсиз.

 

-Чипталар рости хам хаммаси олибсотарлар  қўлида. Кассадан "оптом" олингани билан хонанданинг бу йилги ютуғи!-деб жар солиш рости хам нотўғри. Хаммаси концерт кунлари  чипталар сотилишига қараб бўлади. Бир-икки кунлар хақиқатдан чипталар баъзиларга ўз нархида хам сотилди. Керак бўлса қайсидир пайтлари зарарига хам ишланди, бу оддий хол.

У олибсотар чиптачиларга бу холатда фақат баттар бўлларинг дея оламан холос.  Мана шу чипталар муаммосига муттасадди идоралар эътибор қаратса бўларди. Юлғичликни била туриб жим туришнинг ўзи жиноят эмасми?

Тирикчиликмуш, нимаси тирикчилик? Юлғиччилик! Бу халол бизнес турига кирмайди, кассадан оптом сотиб олиб ўз нархида олишга қаршилик қилиш жиноят!

- Отамга ўхшагин ўғлим деб сахнага ўғлини олиб чиқди. Отаси хам санъаткор бўлганмикан? деган гапни бир аёл кулиб айтди. Балки хазил балки танқид.

 

-Концерт кунлари бўш бўлган куни бўлмаган


-Озодбек хақида газетадаги бир фикрга мен хам қўшиламан. Соғинтириб яшаганга нима етсин демайману, одамни меъдасига энг аълоси хам тегади. Ширинликдан одам керак бўлса аччиғини хам қўмсаб қолади. Хафа бўлмангу лекин рости хаммаёқ Озодбек бўлиб кетди. Газета, радио, ТВ, шоу ва хоказо. Бунга хам хаққоний қарасак Озодбекни айби эмас. Унинг пресс котибаси режани туза олиши керак. Хақиқий профессионал ишчи ўз хонандасини имиджи ва хурматига путур етмайдиган пухта режа асосида ишлаши шарт. Озодбекни санъати эса хамма ерда "едиришга” харакат қилаётгандек нарсага мухтож эмас деб ўйлардим.

 

Тўғрисини айтаман, концертга тушмадим. Концертга тушганлар фикри билан концертдан кейин фикрлар олинди. Тушмаганим боиси оддий, шоу-бизнес оламида хар бир санъаткорнинг пресс-котиби бўлади, журналист ахлига хурмат юзаси хам майли, концертга мана шундай фикрлар бўлганда хаққоний хамма хар тарафлама ўз фикрини билдириб, зиддиятга хаққоний бахс бўла олишлиги учун хам журналистларга чипталар берилади.

Гап чипта сотиб олишда хам эмас, журналист мухлис сифатида концертга  тушиши нотўғри. У адолатли бахо бериши қийин, негалигини юқорида айтдим. 

Айнан Озодбек Назарбековнинг пресс-котибаси шахсан менга нисбатан шахсий адовати хақида шоу-бизнес оламидаги аксарият инсонларга маълум. Озодбекка хам нотўғри маълумотлар етказилишига хам шубхам йўқ. Буни кўпчиликдан эшитиб хам бўлганман. Лекин асл буюртма танқидий мақолалар қачон ва  қаерда ким тарафидан бўлишини Озодбекнинг ўзи билса борми...

Ха, майли вақт бор, хаммаси аён бўлади. Асосийси журналистика оламида бу сирни етарли инсонлар билади.

 

Мана бу сатрлар эса ўз эгасини албатта топади: Гап кўринишда ва кўринишга берилган ўзгаришда хам  эмас, ички дунёда. Хар қанча бетингга мато тугул бетон қопламагин асл қиёфанг барибир намоён бўлаверади. Энг ёмони тузини еб, ёнида вафодор инсонман деб кўрсатиб, уни орқасидан  қанчадан қанча  қора ишларни амалга ошириш катта гунохдир. Бу хаётни ўзида  қайтиб тешиб чиқадику. Худо деб хаммани ёнида минг хадис билан гапирган билан уни ичини билиб бўлармиди? Хақиқатни анча "ўраб” беркитиб юрарсан, лекин бир куни ёмонам шарманда бўласанку. Кўринишинг ва хаммани ёнида гапираётган гапларингга амал қил! Озодни сен Озод қилмагансан, уни фаолиятига хам истаганингча таъсир кўрсатишга хаққинг йўқ!

 

Хотима қилиб айтадиган бўлсам танқидларнинг асосийси концерт режиссерига тақалади.

Ижобий тарафи эса унданда кутилмаган:

Озодбекнинг концерти бу йил танқидлар билан жуда катта пиар бўлиб шов-шув бўлгани аниқ факт!

Шоу-бизнес қонуниятига биноан эса бу катта ютуқ!

Энг зўр пиар бу салбий пиар!

 

Хулоса ўзингиздан)))


Sayyod
Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 735 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  aprel 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar