0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
500
Наш опрос
saytda nima bolishi holesiz
Всего ответов: 145
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » iyun » 12 » uzbek SHOU-BIZNESIDA yulduzlarni qande qilib yasaydi batafsil


10:26
uzbek SHOU-BIZNESIDA yulduzlarni qande qilib yasaydi batafsil

Шоу-бизнес. Келинг, шу атамани ҳаммамиз биргаликда таҳлил қилишга уринамиз. Шоу бу шоу, бизнес бу бизнесда дея шунчаки таъриф ҳам берадиганлар топилади. Шоуни сотиш, сотиб олиш, яна қайта сотиш...Хуллас, пул тикиб даромад кўриш йўлидаги жараён. Шоу бизнес одатда ўйлаб ё таваккал устида қурилган режалар йиғиндисидир. Бироқ, энг қизиғи, натижа олдиндан ҳеч кимга маълум эмас. Шоу бизнеснинг ҳар бир давлатда турли хил тарихга эга. Бизга бу тушунча "Тарона рекордс” компанияси очилиши билан кириб келди. Шу қадар ёш тушунча бўлишига қарамай, кимнингдир кўнглини забт этиб, кимнингдир хафсалисини пир қилиб ривож топмоқда. Ҳозирга қадар, шоу бизнес қанча юлдузларни кашф этди, қанча олдиндан бор юлдузларни ўз дунёсига мафтун этиб олиб кирди, улардан баъзиларини ямламай ютди,  қанчасини элади, сарасини саракка, пучағини пучакка ажратди...Ва бу жараён ҳануз давом этяпти. Демак, шоу бизнесни бу борада қадрлаш мумкин.Бироқ, танқидий жиҳатдан ёндошсак, бу оламда ҳамма нарсани пул ва ишонган тоғлар ҳал қилади. Бугунги шоу бизнесда иккида катта бўлиб бор. Саҳифасини эса битаётган шоу бизнес вакиллари талай. Шу бўлимлар ҳақида ўз хулоса ва далилларимизга таяниб мақола битишни лозим топдик. Зора, омма ичида тарқалган "қанотли гап сўзлар”га барҳам бера олсак. Асосий мақсад кумирлар ва мухлислар ўртасида мустаҳкам кўприк ўрнатиш.

БИРИНЧИ БЎЛИМ: КИМ КИМНИНГ "ИХТИРОСИ”?

Ҳеч бир машҳур ўз ўзидан танилиб қолмайди. Ҳеч бир юлдуз санъат осмонида ўз ўзидан порламайди ҳам. Электр токисиз чироқ лампаси ёнса, одамлар буни сеҳр жоду нишонаси дейиши табиий ҳол. Шу каби, аниқроғи, шу сўнгги ташбеҳ бугунги юлдузларимиз ҳаётига жуда мос. Уларнинг ҳар бирининг ўз электр тармоғи бор. Узиб қўйишса, чироқ лампаси нур сочишдан тўхтагани янглиғ, ижод ҳам зулматда қолади.

Шундай экан, келинг сизга аниқ жавоб берамиз: ким кимнинг "кашфиёти”?

Юқорида таъкидлаганимиздек, "Тарона Рекордс”нинг ўрни ўзбек шоу-бизнесида бўлакча эди. Эди дейишимизга сабаб эса, ҳозирда бу компания катта компаниялар соясида қолди ёки якка тартибда продюсерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга қарши рақобат қила олмади ё яна бошқа сабаблар. Муҳими, "Тарона” шоу бизнесда бонг ура олди. Компаниянг энг омадли лойиҳалари: "Сетора” (собиқ), Шаҳзода, "Хўжа”, Лола, "Саҳар”, Шоира Отабекова. Айни пайтда Нилуфар Усмонова ва Шаҳриёр. Энг омадсиз ва сарфланган капитални оқлолмаган "юлдуз”ли лойиҳалар: "Жоним”, "Асал”, "Фаёд”, "Зеро”, "Фазо”...Аниқ айтганда, бу гуруҳлар орасида бошқа ҳомийлар томонилан рағбатлантирилган  гуруҳлар ҳам бўлган. Йиллар ўтгач, компания нуфузи пасайдими ёхуд Собиқ Иттифоқ каби ички емирилиш жараёни кечдими, юлдуз ва юлдузчалар бу даргоҳни тарк эта бошлашди. Ўртада кўзга кўринмас нифоқ пайдо бўлди. "Тарона” юлдузларнинг ишончини йўқотди, кўплаб шартномалар бекор қилинди. Кўп юлдузлар эса "”Пан Терра студио”дан қўним топишди. Сал ўзига пишиқ хонандалар тажрибали продюсерлар этагидан тутишди. "Сетора” қизлари Камила, Феруза, Лайло гуруҳ номидан бутунлай маҳрум этилди, улар "Сетанҳо”га айланиб қолишди. Халқ тилида айтганда, кимнинг кимга қарғиши тегдию, ҳам гуруҳ иши, ҳам компания иши орқага кетди. "Сетанҳо” узоққа бормади. Бўлинганни бўри ер деганларидек...Шоира Отабекова компаниядан қуённинг суратини чизди. Эркин нафас ола бошлаган хонанда бундан буёгига санъатнинг паст баланд довонидан ўз кучи билан ошиб ўта бошлади. "Тарона рекордс” Шохрух рэперни жуда катта пул эвазига ёшлар орасида суперюлдуз даражасида кашф этди. Миллионлар эвазига яратилган қиммат клиплар, ажиатаж концерт, тинимсиз промалар Шохрухни орзу даражасидаги хонандага айлантирди. Сўнгра, ўртадаги келишмовчилик сабабли Шохрух компанияни тарк этди ва ўзига янги продюсер топди – Шерзод Мадумаров. Суперюлдузга шунча қилинган сайъ ҳаракатлар зое кетгани компания раҳбариятига алам қилди. Бу "садоқат” Шохрухга қимматга тушишини у хаёлига ҳам келтирмаганди. "Тарона” тўрига туташувчи, аниқроғи, тегишли йўллар у учун бекитилди! Компанияга тегишли радиоканалдан то концерт дастурларигача...Аламзада компания сен бўлмасанг бошқаси қабилида янги "Шохрух”ни ихтиро этди. "Сени кўрдим” дея куйлаб, сочларини ғарбона услубда ўрдирган Шаҳриёр пайдо бўлди. Шохрух Шодмонов эса бу ҳолга эътибор бериб бермай, ит ҳурар, карвон ўтар қабилида иш тутиб Шерзод Мадумаров билан тинимсиз ижод қилди ва Мадумаров кўмагида олдинги мавқеини тиклаб олди. Яна яккахон концерт бериб, мухлислар қалбини забт этди...

ДАВОМИ БОР

Жасур ҲАМРОЕВ

Эркинжон РАДЖАПОВ

Категория: SHOU-BIZNES |
Просмотров: 675 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  iyun 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar