0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
Наш опрос
Portalimizni kimdan eshitdingiz?
Всего ответов: 53
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » aprel » 23 » Бугунги қаҳрамонимиз “Олтин қалам” миллий мукофоти (КУЛДИРИБ, “МУШТ” ТУШИРАДИГАН РАССОМ БИЛАН СУҲБАТ!)


23:51
Бугунги қаҳрамонимиз “Олтин қалам” миллий мукофоти (КУЛДИРИБ, “МУШТ” ТУШИРАДИГАН РАССОМ БИЛАН СУҲБАТ!)

КУЛДИРИБ, "МУШТ” ТУШИРАДИГАН РАССОМ БИЛАН СУҲБАТ!

 

Бугунги қаҳрамонимиз "Олтин қалам” миллий мукофоти танловининг  "Энг яхши карикатура учун” номинацияси қолиби кулги ва ҳажв журнали "Муштум”нинг бош рассоми Ҳусан Содиқов.

 

-Кўпроқ карикатура йўналишида ижод қиласиз, бу турдаги рассомлар жуда кам. Карикатурачиликнинг ўзига хос талаблари борми?

-Тўғри, бизда карикатурачилар қўл билан саноқли деса ҳам бўлади. Албатта, карикатурачи яхши чиза олиш билан бирга энг аввало нозик дид эгаси,  синчков, дунёқараши кенг, юморни яхши тушунадиган инсон бўлиши керак. Карикатуранинг муҳим талаби, унда нима акс этганини, яъни мақсадни оддий ўқувчи бир қарашда тушуна олиши керак. 

-Карикатуралар танқидий  бўлиши шартми?

-Аксарияти танқидий руҳда бўлади. Ҳаётимизда учраб турадиган катта-кичик иллатлар "Қизим сенга айтаман келиниим сен эшит” қабилида зимдан нишонга олинади. Лекин танқидсиз карикатуралар ҳам бор, улар бизнинг тилда "чёрный юмор” деб юритилади.

-Қандай карикатурлар ўқувчида қизиқиш уйғотмайди деб ўйлайсиз?

-Қайтарилган, таниш мавзудаги карикатуралар... Шу боис бизнинг соҳада асарнинг янгилиги жуда муҳим.  Лекин яхши ижодкорда бу борада муаммо бўлмайди. Чунки ҳаётда мавзу танқис эмас, кундан-кунга манбалар кўпайиб бораяпти.

-Мавзуларни ўзингиз танлайсизми?

-Аксарият ҳолларда десам ҳам бўлади.  Аслида тажрибаси, қобилияти етарли рассом учун ҳаётни, одамларни, атрофни кузатишнинг ўзи кифоя. Бироқ мен фақат ўз қарашларим билан чекланмайман. Турли касбда ишлайдиган таниш-билишлар бор, кўришганда "мана, санга зўр ғоя” деб таклифларини айтиб қолишади. Маъқул келганларига мурожаат этаман. Бундан ташқари, журналимизнинг айрим ашаддий мухлислари карикатура учун турли мавзуларни ёзиб жўнатишади. Уларнинг орасидан энг сараларини танлаб оламиз. Қолверса,  бош муҳарриримиз ҳам бериб қоладилар.

Танқидий карикатураларнинг устасисиз. Айтингчи, бугунгача, "қаҳрамон”ларингиз орасида ишингизга жиддий эътироз билдирганлар бўлганми? Айниқса, санъаткор, ижодкор халқи, жуда нозик бўлади. Сиз уларни аяб ўтирмайсиз...

Ўттиз йилдан буён "Муштум”да фаолият юритиб келаётган бўлсам, шу пайтгача норозилик билдирганлар бўлмади. Ўзларининг карикатуралирини кўриб, "боплабсиз лекин” деб кулиб телефон қилишади. 

-Карикатуралар эскириши мумкинми?

- Бу унинг мавзусига боғлиқ. Тўғри ҳар бир даврнинг ўзига хос ”актуаль тема”лари бўлади. Аммо шундай мавзулар кўтарилган карикатуралар борки, унинг таъсири ҳар қандай даврда ҳам бир хил бўлиши мумкин. Маиший мавзудаги карикатуралар шундайлар сирасига киради.

- Битта суратни сир бўлмаса, қанчада битирасиз? Чизишни истамaй қолган пайтларингиз ҳам бўладими?

- Бўлади, баъзида ҳафталаб қаламни қулоққа қистириб қўйишга тўқри келади (кулиб), баъзида эса бошлаган ишимни бир кунда тугатиб ташлайман.

- ¤хшамай қолган картиналарингиз тақдири нима бўлади?

- Кўнглим тўлмаган ёки тугатилмаган суратларимнинг ҳеч бирини ташлаб юбормайман. Уларга қачондир қайта мурожаат этишимни биламан, айрим кўнглим тўлмаган суратларим вақт ўтиб кўзимга камчиликсиз, тўкис асар бўлиб кўрган ҳолатлар ҳам бўлган.

- Ишингиз ҳажв билан боқлиқ, бу хусусият табиатингизда ҳам борми?

- Ташқи қиёфам жиддий кўринса-да, лекин ҳазил-мутойибага мойиллик йўқ эмас. Биров билан яқиндан танишиб, суҳбатлашганимиздан кейин гап-сўзларимни эшитиб, "Барабир "муштумчи”да сиз” деб қўйишади.

Фарзандларингизда ҳам рассомлик қобилияти  борми?

-Ўғилларимда йўқ, лекин қизимда бу соҳада каттагина қизиқиш бор.  Болаларнинг либосларини чизишни яхши кўради. Келажакда болалар кийимлари бўйича дизайнер рассом бўлиш ниятида.

 

Қаҳрамон анкетаси:

Тўлиқ исми шарифи: Содиқов Хусанбўри Мирқаниевич

Туқилган: 1960 йил Тошкент шаҳрида

Таҳсил олган: Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институтининг рассомчилик факультетида

1993 йилдан бери ¤збекистон Бадиий Академияси аъзоси

30 яқин давлатларда бўлиб ўтган танлов ва кўргазмалар иштирокчиси ҳамда  турли мукофотлар совриндори

Кўплаб болалар китоблари, жумладан, турли халқ эртакларига чизилган суратлар муаллифи  "Муштум” журналида 15 йилдан бери фаолият юритади



Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 719 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  aprel 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar