Хабарингиз бўлса, юртимизга яна бир машҳур юлдузнинг
ташрифи кутилмоқда. ТВда жаранг сочаётган реклама роликлари эса хонанданинг
"Терра” радиоси 9 йиллиги муносабати билан концерт тақдим этиши ҳақида
билдиради. Энг муҳими, унинг ташрифи рақсни хуш кўрадиган ёшлар учун ажойиб
туҳфа бўлади. Дан Балан ҳақида билганлар учун ҳам, билмаганлар учун қуйидаги
мақоламиз жуда асқотади. Билганлар ёдга олади, билмаганлар ҳақида у ҳақда
тасаввур пайдо бўлади. Марҳамат.
Дан Бэлан 6 феврал, 1979 йиола Молдавия
пойтахти Кишенёвда туғилган. Отаси элчи
Михая Балан ва
онаси телебошловчи Людмила Балан. Болалик чоғларида аккордеон чалиб, мусиқий мактабни
туатган.
14—15 ёшида Pantheon ва Inferialis
гуруҳларида ишлайди. Inferialis парчалангач, 1998 йилда ўзининг De La Mine (Де Ла Мине,
Мендан) қўшиғини ёзади, 1999 йилда собиқ ҳамкори Петр Желиховски билан O-Zone гуруҳини ташкил этади. Биргаликда
Dar, Unde Eşti… (Дар, унде ешть…, Қаердасан...) номли альбомни яратишади. 2001 йилдп Дан Бэлан O-Zone ни қайта
ташкил этди. Гуруҳда Арсения Тодераша ва Рада Сырбалар ҳам куйлай
бошлади.
2002 йилда гуруҳ билан Руминиядаги машҳур овоз ёзиш
студияси шартнома имзоладаи ва янги альбомни сотувга чиқарди: Number 1. Numai
Tu (Нумай ту, Фақаи Сен) ва Despre
Tine (Деспре тине, Сен ҳақингда) каби қўшиқлари Молдавия ва Руминияда хитга
айланди. Навбатдаги альбом "DiscO-Zone”даги Dragostea Din Tei (Драгостя
дин тей, Биринчи муҳаббат) таронаси дунё бўйича шуҳрат қозонди. Айнан шу
хит гуруҳга кутилмаган обрў олиб келди. European Hot 100 Singles чартида қўшиқ
12 ҳафта давомида биринчи ўринни эгаллаб, альбом эса 12 миллион нусхада
сотилди.
2005 йилда O-Zone фаолиятини тугатди, ҳар
бир хонанда ўзининг яккахон ижоди билан шуғуллана бошлади. Дан "Balan” поп рок гуруҳига асос солди ҳамда Sugar Tunes
Numa Numa ва 17 қўшиқларини
яратди. Шу билан параллел равишда Crazy Loop тахаллуси остида "The Power of Shower " (Қалб
энергияси) номли альбомини яратди. Унинг тақдимоти 2007 йил, 1 декабрида бўлди.
1 декабр, 2009 йилда Кишинёвда Crazy
Loop Mix альбоми тақдимоти бўлиб ўтади. Унда Дан альбом номига мувофиқ шу
тахаллусда ижод қилган энг хит тароналари ремиксларини оммага ҳавола этади. Энг
қизиғи, альбомда хонанданинг номи аллақачон Дан Бэлан дея таништирилади.
2010 йил, февралда Chica Bomb синглини яратди ва тарона тез орада хонанданинг
номини бутун дунёга юлдуз даражасида танитди.
Навбатдаги қўшиқлар ҳам сўзссиз хитга айланди. 29
октябр, 2010 йилда Дан ва Вера Брежнова ижросида "Кўзёш япроқлари”
қўшиғи премьера қилинган куниданоқ миллионлаб инсонлар меҳрини қозонди.
"Chica Bomb" россия радиотўлқинларида бир йилда
511000 маротаба жаранг сочгани хитнинг қанчалар оммалашганидан далолат.
ТОП 800 чартида тарона 2 ўринни эгаллайди. Европа бўйлаб бир неча
концертлар тақдим этиб
келаётган элчининг эркатой ўғли, севимли юлдуз қадам ниҳоят Тошкентга
етмоқда.
Келинг, бирга олқишлаймиз!
Альбомлари:
Dar, Unde Eşti (1999,O-Zone) Сингллари
«Ma Ya Hi» (дуэт Lucas Prata билан)
«Crazy Loop (Mm Ma Ma)» (Crazy
Loop тахаллуси билан)
«Johanna (Shut Up!)» (Crazy
Loop тахаллуси билан)
Dan Balan. Ён дафтарчангизга.
Туғилган
куни: 06.02.1979
Туғилган жойи: Требужены
қишлоғи,
Оргеевский тумани, Молдавия
Бўйи: 190 см
Вазни: 80 кг
Соч ранги: қора
Кўз ранги: қора
Бурж белгиси: Қовға
Оилавий аҳволи: уйланмаган
Аёлларга ёқадиган хусусиятлари: самимийлиги, хушмуомаласи
Қадрлайди: ишонч
Кечира олмайди: хиёнатни
Ер шаридаги энг севимли жойи: Кишенёв
Севимли уй ҳайвони: ит
Севимли таоми: товуқ, салатлар
Севимли ранги: қора
Севимли
мусиқаси: Black
Eyed Peas, Bon Jovi, Outcast
Севимли мусиқий асбоби: гитара
Хоббиси: шахмат, Audi A6 машинасида шаҳар кезиш, мусиқа
Нималарсиз
яшаш мумкин эмас: « Маслоу пирамидаси. Бу инсон эҳтиёжлари
ҳақида демак. Биринчи навбатда ҳаммага физик қониқишлар аҳамиятли. Таом, туш. Ҳамиша.
Биз қанчалар романтик равишда жавоб беришга уринмайлик, ҳақиқат ҳам шунда.
Шундай экан биз кутамиз: бир пайтлар орзу қилганимиз, бойигач, ўзимизга керакли
ҳамма ҳамма нарсани сотиб оламиз!”
Биринчи бўса: 11 ёшида.
Мусиқий карьераси бўлмаганида, спортчи-атлет
бўларди.
JASUR
|