HONADALAR CHAQIRMOQCHIMISIZ (NARHI BILAN TANISHING)
Агар Янги йил кечаси мини-дискларни, вой узр, адашиб кетдим, юлдузларни демоқчийдим.
Ох бу синонимлар)))
Демак,
бирор ресторан ёки оқшомга юлдузларни, "бирров” ёки "дежур”га таклиф
қилмоқчи бўлсангиз, аввалдан келишиладиган нархларни тўлашингизга тўғри
келади.
"Бирров” хизмати ҳамма юлдузлар учун қўшиқлар сони
жиҳатидан ҳар хил. Асосан, 4 та дан бошлаб 10 тагача фонограмма, ҳамда
жонли янги йил табригидан иборат. Мини-дислкра 20 минутдан бошлаб, 40
минут, 1 соатгача айланиши мумкин. ))
"Дежур” хизмати ҳам икки хилдан иборат, бутун байрам оқшоми давомида, ёки 3-4 соатлик дастур.
"Дежур”
хизматида байрам оқшомини ўзи неча соат бўлиши ҳам муҳим ўрин тутади ва
баъзи ҳолларда, шунга қараб ҳам нархлар сал тушиши ёки аксинча, ошиши
ҳам мумкин экан. Буларни қайси бирини танласангиз, хонандани келиш
вақтини белгилаётганингизда, администратор билан гаплашиб келишиб
оласиз.
200$дан то 5000$гача, кетдик!
1. Шербек Шодиев – "бирров” хизмати учун 200 доллар, "дежур” хизмати учун 500 доллар
2. Ҳусан – "бирров” хизмати учун 200 доллар, "дежур” хизмати учун 500 доллар
3. Фаррух Комилов – "бирров” учун 200 доллар, "дежур”га чиқмас экан.
4. Шоир Аҳад Қаюмни ҳам "бирров”га таклиф этсангиз, 200 доллар.
5. Шоира Отабекова – "бирров” учун 200 доллар, "дежур” учун 600 дан 800 долларгача
6. Масрур Усмонов – "бирров” учун 200 доллар, "дежур” учун 700 доллар
7. Паризод –"бирров” учун 250 доллар, "дежур”га умуман чиқмас экан.
8. Жасур Умиров – "бирров” учун 250 доллар, "дежур” учун 700 доллар
9. Равшан Комилов – "бирров” учун 300 доллар, "дежур” учун 1500 доллар
17. Якзон – 20–25 минутлик дастур учун 600 доллар, "дежур”га чиқмас экан.
18.
Диёрбек Маҳкамов – "бирров” учун 600 доллар, "дежур” га чиқмас экан,
агар вазият бўлиб қолса, 1000 долларга чиқиши мумкин экан.
19.
Зулайҳо Бойхонова – "бирров” учун 600 доллар (4 қўшиқ), "дежур”га
чиқмас экан, лекин "дежур” учун 4000 доллар, вазият бўлиб қолса.
20. Шоҳсанам – "бирров” учун 700 доллар, "дежур” учун 1500 доллар
21. Ойбек ва Нигора – 31 декабрь кунига, "бирров” учун 700 доллар, "дежур” учун 1500 доллар
22. Шохжаҳон – "бирров” учун 700–800 доллар, "дежур” учун 2500 доллар, лекин "дежур” га чиқмас экан.
23. Ягона – "бирров” учун тахминан 800 доллар, "дежур” учун тахминан 3000–4000 доллар атрофида
24.
Ойпопук Эшонхоновани 31 декабрь кунги "бирров” га таклиф этсангиз,
аввалига, шундай одамларга ҳайронман, мен бу куни дам оламан деган
жавобни эшитасиз. Лекин, 800 долларга, "бирров” га рози бўлиши мумкин
экан.
25. Динейра –– "бирров” учун 800 дан 1000 долларгача
26. "Беном” гуруҳи –– "бирров” учун 800 дан 1000 долларгача
27. "Афрўз” гуруҳи –– "бирров” учун 800 дан 1000 долларгача
28. Даврон Эргашев – "бирров” учун 800 доллар, "дежур” учун 3000 доллар
30. "Давр” гуруҳи – "бирров” учун 1000 доллар, "дежур” учун 3000 доллар
31. Гулсанам Мамазоитова – "бирров” учун 1000 доллар, "дежур” учун – 3000 доллар
32.
Актёр Алишер Узоқовни "бирров” учун учун чақирсангиз, 1000 доллар.
Бутун байрам оқшоми давомида, бошидан охиригача бошловчилик қилиш учун
эса 5000 доллар.
33. Озода Нурсаидова – "бирров” учун 1200 доллар, 3 соатлик дастур учун 2500 доллар
34. Манзура – "бирров” учун 1300 доллар, 31 декабрь куни "дежур” га умуман чиқмас экан.
35. Нилуфар Усмонова – "бирров” учун 1500 доллар, "дежур” га чиқмас экан
Лекин,
агар Шохруххонни 31 декабрь учун "дежур” сифатида чақирсангиз, аввалдан
администратори айтгандек, 10 000 долларни тайёрлаб қўяверишингиз керак
бўлиб ва уни шу куни яна 2–3 жойга "бирров”га чиқиб келишига, ҳамда 12
да бирров уйига ҳам бориб келишига чидашингизга тўғри келар экан!
39.
Жаҳонгир Позилжонов – "бирров” учун 1500 доллар, "дежур” учун тахминан
5000 доллар, лекин 31 декабрь куни "дежур”га чиқмас экан
40. Мавлуда Асалхўжаева – "бирров” учун 1500 доллар, "дежур” учун – 3500 доллар
41. Зиёда - "бирров” учун (8-10 қўшиқдан иборат) 1500 доллар
Администраторининг
эринмай тушунтириши бўйича, 4 соатдан иборат "дежур” учун – 3000
доллар, агар бутун кеча давомида фақат Зиёда "дежур” бўлса, унда у
билан бирга яна бир хонанда ҳам келар экан. Бу ёш хонанда Рухшона
бўлиши ҳам мумкин экан. Бунда Зиёда бир оз дам олиб, нафас
ростлаганида, ўрнига Рухшона куйлаб туриши кўзда тутилган экан. Бундай
"дежур” учун – 6000 доллар
42. Ёдгор Мирзажонов, Отабек
Муталхўжаев, ҳамда Зебо (Уччаласи) – 3 соатлик дастур билан биргаликда
2500 доллар, бутун байрам оқшомини охиригача ўтказадиган бўлишса – 5000
доллар
43. Зебо – бир ўзи "бирров” учун 800 дан 1000 долларгача
44. Сардор Раҳимхон – "бирров” учун 2000 доллар, "дежур” учун 5000 доллар
45. Насиба Абдуллаева – "бирров” учун 2000 доллар, "дежур” учун 5000 доллар
47.
Агар актёрлардан Улуғбек Қодировни янги йил кечасига табрик ёки
биргаликда оммавий кутиш учун таклиф этсангиз, ресторанга албатта, 3000
долларни тайёрлаб қўйишингиз керак экан. Негаки, унга шу масалада
қўнғироқ қилсангиз, "қанча кўтарасиз” деган дангал жавобни эшитар
экансиз.
50. Шахзод гурухи Рашид Холиқов – "бирров” учун 5000 доллар, "дежур” хизматига 31 декабрь куни умуман чиқмас экан.
51. Севара Назархон – "бирров” учун 5000 доллар, "дежур” хизматига чиқмас экан.
52. Юлдуз Усмонова – "бирров” учун 5000 доллар. Примадонна бу куни "дежур” хизматларига умуман бормас экан.
Хонандалар
Рухшона ва Сирожиддин масаласида, уларни администраторига қўнғироқ
қилинганда, администратор томонидан 31 декабрь куни учун, "масъулият”
билан, баъзи ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги айтиб ўтилди.
Хонанда
Райҳона ва администратори сафарда бўлганлиги туфайли, 31 декабрь кунги,
янги йил байрамларидаги иштироки учун хизмат ҳақи қанча бўлишини,
аниқлашни имкони бўлмади.
men ummon guruhining qo`shiqlarini sevib o`qiyman uning sokin tun qo`shig`i menga juda yoqadi men ularning ashaddiy muxlisiman ulardan yangi qo`shiqlarni kutib qolaman