0
Sayt minyusi
© Bosh sahifa
© Forum
© Tanishuv  
© Chat
© MP3 kochirish
© Kliplar
© Foto
© Kinolar bolimi
© Sherlar
© Reklama quying
© Onlayin uyinlar
© Saytimiz haqida
© Bizbilan aloqa
© (SavolJavob)
© Rosiya Tv
©Tv va Radiyo
© Yangilik kiritish
© Kichik igra
© Mp3 kochirish
© Perevod
Bo'limlar
Индийские / Hindcha
Узбек / O'zbek Kino
Документ / Hujjatli
Мультфильм / Multiklar
Программы / Dasturlar
Знакомства / Tanishuv
Концерты / Konsertlar
Фантастика / Mo'jizali
Новости / Yangiliklar
Сериалы / Seriallar
Ужасы / Qo'rqinchli
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Уроки / Darslar
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
sarguzashtli/kino
MP3 KOCHIRISH
KLIPLAR KOCHIRISH
TELEFON IGRALARI
YULDUZLAR XAQIDA
TURMUSH CHORARAXALARI
ERTAKLAR
OILA (ERKAK)
OILA (AYOL)
OILA (BOLAKAY)
TOPISHMOQLAR
Ayol va go'zallik
To'g'ri va foydali ovqatlanish
SHOU-BIZNES
SEVGI
SHERLAR
Мини-чат
Наш опрос
Yilning eng go'zal ayoli?
Всего ответов: 636
Статистика

HOZIR SAYTDA 1
MEHONLAR 1
SAYT AZOLARI 0
Suratlar

Главная » 2011 » aprel » 24 » МЕН ҲАМ ҚИЗИНГИЗМАН, ДАДАЖОН...


20:18
МЕН ҲАМ ҚИЗИНГИЗМАН, ДАДАЖОН...

..Агар бахт фақат емак-ичмакда бўлганда, етимхонадаги болалар энг бахтиёр саналардилар. Аммо улар устилари бут, қоринлари тўқ бўлса-да, йиғлайдилар. Хўш, нега йиғлайдилар? Бундан чиқди, ота-она билан яшаш катта имтиёз экан-да! Отанинг тиззасида ёки биқинида суяниб яйрамоқ, ҳидини туймоқ, остонада йўлларини пойлаб ўтирмоқ ҳам бир бойлик экан! "Дада-а!” деб чақирсанг, сенга бурилиб қараётган отанг эмас БАХТ экан! (Турсуной Содиқова)

Бугун менинг тўйим. Атрофимдагиларнинг айтишича, кўрган одамнинг суқи кирадиган даражада гўзал келинчак бўлибман. Бу таъриф шунчаки йўлига, хушомад ёки кўнглим учун айтилмаётганини биламан. Аммо... эҳ, одамлар, билсангиз, дунёдаги энг кўримсиз  келинчак бўлишга ҳам рози эдим, фақат шундай кунимда дадам бир боргина ёнимда бўлсалар бўлди эди. Дада, дадажон! Қаердасиз? Келмайсизми, бир пайтлар сиз "онажон” деб эркалаб суядиган қизингиз бугун оқ либос кийиб, келин бўлди. Ўн икки йилдан бери йўлингизга термулавериб толмаган умидвор нигоҳларимдаги ишончни оқламайсизми келиб? Биламан, аллақачон билганман, сизнинг энди бошқа оилангиз бор, менга ўхшаган қизингиз, укамга ўхшаган бошқа ўғилингиз... Фақат уларнинг бизга ўхшаб кўнгли ярим, ўксик эмас. Уларнинг дадаси кўзлари тўрт бўлиб кутаётган фарзандларини унутиб қўйган, бағритош ота эмас. Улар дадалари ҳар кеч ишдан совға-саломалар билан тўлиб-тошиб уйларига қайтиши билишади.  Биз эса...  қайтмаслигингиз қайтишингиздан кўра кўпроқ аён бўлса-да кутамиз, кутаверамиз. Худди ҳозиргидек...  Мана, ҳамма куёвнинг келишини кутаяпти, мен эса... сизнинг! Ана, ҳамма қий чув қилиб қолди:  "Куёв келди, куёв келди!”

Дадажон! Қизингизни олиб кетишга келишди. Сиз... КЕЛМАЙСИЗМИ?

 "Келмайди, бекорга умидвор бўлма”. Ўн икки йилдан бери ўтган куни илк марта ойимдан бу гапни  эшитдим. Улар  буни шу қадар қатъий ишонч билан айтдиларки, бутун вужудим музлаб кетгандай бўлди. Шунга қарамай, қароримдан қайтмадим. "Дадамга тўйим хабарани ўзим етказаман, улар албатта, келадилар”. 

Ўн икки йилдан кейинги учрашувга тайёрланиш менга осон бўлмади, кўзларимга уйқу келмай, бу учрашувни хаёлимда неча марталаб ўтказмадим дейсиз. Афсус, бари бефойда бўлди. Сиз ростдан ҳам уйингизда йўқмидингиз ёки аллақаери ўзимга ўхшаб кетдиган анави қиз ёлғон гапирдими? Билбадим. Соддаман-да, "Уларда нима ишингиз бор?” деб сўраганда, қўлимдаги таклифномани дарров тутқаза қолмасдан, бошқа бир баҳона ўйлаб топсам бўларкан. Ўзимда эмасдим. Сиздан бошқа одам эшикни очиши  мумкинлиги хаёлимга келмабди. Ахир бизнинг уйимизда кечаси эшикни фақат ўзингиз очардингиз-у, на ойимга, на менга рухсат бермасдингиз. Ҳа, бутун бошли оила бузилиб, тақдирлар ўзгариб кетганида, одатлар, қоидалар алмашиши нима бўпти дейсизда.  Қизингиз қўлимдаги таклифномани оларкан, ундаги "Азиз дадажонимга” деган ёзувни ўқиб, кўзлари каттариб кетганини кўрдим ва... унинг ҳеч қачон қўлингизга етиб бормаслигини сезгандим. О, бунчалар худбинлик.  Ундан дадасини (дадамни) бир умрга тортиб олаётганим йўқ эди-ку. Бир кун, атиги бир кунгина сизни менга раво кўришмадия... Дадажон! Эртага мана шу қизингизни узатиб,  кўзингизга ёш олиб унга оқ фотиҳа бераётганингизда буларнинг баридан маҳрум этганингиз - кўнглини ярим қилиб кетган биз меҳрингизга зорларни ҳам бир боргина эслайсизми?.. Хаёлан бўлса-да, пешанамдан ўпиб бахт тилайсизмикан?..

ТЕЗРОҚ КАТТА БЎЛСАЙДИМ

Катталар... Дунёнинг чиркин ишлари, ўткинчи орзу-µаваслари, иғво-бўтонлари билан ўз қалбларини кирлаганлари етмагандек, мурғаккина боланинг дунёсини зимистон, беғубор қалбини чил-парчин этиб нақадар улкан жиноят қилаётганликларини билмайдилар.  Қуйидаги µикояда ана шундай "катталар”нинг худбинлиги жабрини тотиб, аросатда яшашга маµкум бўлган саккиз яшар гўдакнинг изтиробларини баён этишга µаракат қилдим

 Бугун аям яна йиғладилар.  Уларни кўриб менинг ҳам йиғлагим келди, лекин йиғламадим. Чунки  аям доим "ўғил бола йиғламайди” дейдилар. Йиғласам катта, кучли йигит бўлолмас эканман. Мен эса тезроқ катта бўлишни, кучли бўлиб аямга ҳамма ишларда ёрдам беришни хоҳлайман. Нега аям йиғлаганларини айтайми, кеча укамни дадамга бериб юбордик. Уни соғинаяптилар.   "Укам қачон келади?” деб сўрасам, ойим "у энди даданг билан яшайди, соғинсак бориб кўриб келамиз” дедилар. Жуда хафа бўлдим. "Энди мен ким билан ўйнайман. озироқ уни олиб келамиз” деб жанжал қилмоқчи эдим, қарасам аям йиғлаб ўтирибдилар, уларга раҳмим келиб индамадим.  Биламан, аям мен учун, менинг мактабга боришим учун шундай қилдилар. ¤ртоқларим биринчи синфга ўқишади, мен эса энди "нолавой”га бораман.  Укамга қарайдиган одам бўлмагани учун мен мактабга боролмадим. Аямга бир кун "Ишга бормасдан ўзингиз укамга қараб ўтиринг” дегандим,  "Ўғлим, уйда ўтирсам, еб ичишимизга, кийинишимизга ким пул беради? Агар пул топмасам, бизни мана бу уйдан ҳам чиқариб юборишади. Кейин қаерга борамиз?” дедилар.  "Бувимларникига борсак бўлмайдими” деб энди сўрамоқчи бўлгандим, у ерда тоғамнинг хотинлари билан уришиб қолганлари эсимга тушди. Эҳ, барбир укамни дадамга бериб юборганимиз ёмон бўлди-да. Унга дадам яхши қарамасалар-чи! Ахир, укам юролмайди, ўзи ошхонадан овқат олиб еёлмайди,  ҳожатхонага киролмайди. Авваллари иккаламиз ҳам боғчага борардик. У пайт укам кичкина эди, ойим уни кўтаришда қийналмасдилар. Бир кун у боғчада ёмон касал бўлиб қолди, шундан кейин боғча опалар унга қарамаймиз дейишди. Шундан кейин мен ҳам боғчага бормасдан уйда укам билан ўтирадиган бўлдим. Пастга тушиб мени ҳам ўртоқларим билан ўйнагим келадию укамга қарашим керакда. Дўхтирлар укамнинг оёғини икки марта операция қилишди, лекин ҳалиям юриб кетгани йўқ. Олдин дадам, ойим ҳаммамиз бирга яшардик. Укам кўп касал бўлгани, юролмагани учун бувим ойимни ёмон кўрардилар.  Доим ойимга "уйни бўшатиб қўй, болаларингни ҳам олиб кет” деб бақирардилар. Кейин қишлоқдаги бувамларинкига кетдик. озир олдинги уйимизда бошқа одам бор.  У яқинда кичкина чақалоқ олиб келибди. Дадам мени у ерга олиб борганда "бу сенинг уканг” бўлади дедилар. Мен "Йўқ, бу менинг укам эмас, унинг аяси бошқа-ку” дедим. Тўғри-да,  ўзимнинг укам бор, уни  бошқа укаларга алмашмайман. Айтганча, мен олдинги уйимизга қайтиб бормайдиган бўлдим. Борганимда анави чақалоқнинг аяси мен ва аям ҳақида ёмон гап айтгани учун дадам уни уришдилар. Кейин у ерда жанжал бўлиб кетди. Шундан кейин дадам мени олдинги уйимизга олиб бормайдиган бўлди.. Биламан, дадам бизни  яхши кўрадилар.  Уйимизга келганларида йиғлаганларини кўрганман. Аямга "дадам ҳам ўғил бола-ку, нега йиғлайдилар” десам, "Даданг энди катта бўлганлар” дейдилар.  Лекин мен катта бўлсам ҳам йиғламайман.  Эµ, тезроқ катта бўлсайдим, укамни  олиб келиб, зўр дўхтирларга кўрсатиб, даволатардим, ўзимизга катта уй сотиб олардим. Аям бошқа йиғламасдилар, уйда ўтириб бизга фақат ширин-ширин овқаталар қилиб берардилаp....

Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 1005 |
Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirsh/Chiqish

Гость !



Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

Kinolar
Поиск
Календарь
«  aprel 2011  »
dshsshchshpshjmshmyk
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
Suratlar