ДИМА БИЛАН...ҚИШКИ ТАЪТИЛ ПУТИН ДАМ ОЛГАН ҲАШАМАТДА!
Дима Билан қишки таътилини
ҳам шов-шувли тарзда ўтказишни лозим топди. У яқинда ўз блогида тақдим этган
ушбу фотосурат ва унга берилган изоҳда Россия бош вазири Владимир Путин дам
олган ҳашаматда ҳордиқ чиқараётганига алоҳида тўхталган. Бу билан нимани тушуниш
ўзингизга ҳавола!
***
"ГЛЮКОЗА" ИЛК БОРА ИНГЛИЗ ТИЛИДА КУЙЛАШГА УРИНДИ!
Глюк`oZa илк бора инглиз тилида куйлаган қўшиғини
оммага тақдим этди. "High sign" деб номланувчи тарона хонанданинг
фақат рус тилида ижро этилган қўшиқлар репертуаридан янгилик сифатида жой олди.
Трек муаллифлари немис бастакори Гюнтер Графф ва шоира Эва Штайн. "Инглиз тили халқаро тилдир. Шундай экан
ҳар бир хонанда ижоди кенг аудитория учун тушунарли ва яқин бўлиши муҳим. Тил
тўсиғини бартараф эта олган артист имкониятларини кенгайтиради. Шу боисдан ҳам
инглиз тилида куйлашга қарор қилдим"- дейди, хонанда.
"Бу осон кечмади, - давом
эттиради, у. – Мактаб пайтида хориж тилини муҳим санамасдан, вақтимни бекор
ўтказганман. Ҳозир ўша бекорчи дамлар таъзирини тотяпман. Уйимизда иккита инглиз тилини мукаммал
билувчи бола қаровчимиз бор. Қизчам ҳам инглиз тилида тил чиқара бошлади!
Бундай ҳолатда истасанг-истамасанг инглиз тилида гапириб юборасан!"
Кейинчалик Глюк`oZa бир нечта
инглиз тилида қўшиқлар куйламоқчи, хусусан, "Невеста",
"Ненавижу", "Малыш" ва бошқалар. Дарвоқе, яқинда «High
Sign»га ишланган ажойиб клип ҳамда хонанданинг 3D форматдаги концерти
мухлислари эътиборига ҳавола этилади.
|