Райҳон шу
кунларда она юртига қайтади. 12-18
июн кунлари у Туркиянинг Денезли шаҳрида халқаро мусиқа фестивалида
иштирок этмоқда. Латофатли хонанда концертлар давомида турк тилида "У беники” ("У
меники”) қўшиғини ижро этиб, кўпчиликнинг диққатини жалб этди. Ундан ҳам
эътиборлиси, ўзбек қўшиқчиси Европа мамлакатлари мусиқа оламидаги энг оламшумул
фестивал "Eurovision”нинг бу йилги ғолиблари билан саҳнада қўшиқ куйлади.
Райҳоннинг истеъдоди ва малоҳатига ошуфта бўлган журналистлар унинг атрофида
гирдикапалак! Хонандадан эса TRT каби нуфузли телеканаллар интервью олишга
муваффақ бўлди! Юртимиз шарафини муносиб
ҳимоя қила олган севимли хонандамизга янада улкан омадлар тилаб қоламиз.
ЖАСУР
|