|
Главная » 2011 » iyun » 7 » ulugbek rahmatullaev xaqida qiziqarli voqea
09:59 ulugbek rahmatullaev xaqida qiziqarli voqea |
Улугбек Рахматуллаев
Улуғбек
Раҳматуллаев: — Табиатимга хосбўлган жиҳат, бу — доим рост гапиришга
интилиш. Болалигимдаги воқеа ҳам шу феълим билан боғлиқ. Боғчада бир рус
қизнинг, яъни боғчадошимнинг қизил шапкачаси йўқолиб қолган. боғчадан
кетар чоғимизда унинг онаси бу ҳақда хабар топиб, ҳамма ёқни бошига
кўтарган. У вақтда ҳали мени боғчадан олиб кетгани уйимдагилар
келишмаганди. Мени гоҳо тоғам, гоҳида холам ё онам олиб кетарди.
Ўша пайтлари холамнинг бошида қизил шапка кўрардим-да! Шу сабабли боғча
опамнинг ёнига бориб, "Қизил шапкани холам олган”, деганман. Холам мени
олиб кетгани келганида эса анави қизнинг онаси ҳамманинг олдида роса
изза қилган. Нима бўлаётганига тушунмаган холам, "Улуғбек, нима деяпсан,
қанақа қизил шапка?!” деб сўраган. Шунда "Қизил шапка кийиб юрасиз-ку!”
деганман. Холам "Менинг бош ўлчамим билан у қизники орасида осмон билан
ерча фарқ бор-ку!”, деб роса тушунтиришга ҳаракат қилган. Бироқ боғча
опаларим "Бола ёлғон гапирмайди”, деб холамнинг гапига ишонишмаган.
Холам мени деб кўзига ёш олгани, барчанинг олдида изза бўлгани учун
ҳалигача виждонимқийналади, қилган хатоимдан уяламан. Холам "Ўшанда
ҳамманинг олдида ёмон уялтиргансан-да!” деб ҳалигача гапиради (кулади).
|
Категория: Статья / Maqola |
Просмотров: 683 |
Добавил: ADMIN
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |