Қадрли
замондошим кундалик ҳаёт ташвишлари-ю югур-югурлари ила шеър ва ҳикматли сўзлар
мутолаа қилишга анчаa кўрмоқчиман. Ўзбек адабиёти бўстонида ва жаҳон адабий гулшанида
сўздан ўзига ҳайкал қўя олган шоир ва адиблар кўплаб топилади. Улардан
айримларининг ижодлари билан сизларни ғойибона таништира олсак, улар асарларида
ифодаланган ҳис-туйғу ва кечинмаларга сизни ҳам шерик қила олсак бу бизнинг
муваффақиятимиз. Бу биринчи қадам, шу сабабли рамзий маънода ўзбек ва жаҳон
адабиётида муносиб ўрин эгаллаган, қалбларни забт эта олган шоирларимиз
ижодидан сизни баҳраманд этишга қарор қилдик.
Умар Хайём
1) Билгаймисан аё саҳарларда хўроз,
Фарёд этарди, сенга не сўйлар роз.
Ул дерки, аён бўлди саҳар кўзгусида,
Тун ўтди, улардан бехабардирсан боз.
2) Гул узра кўкламнинг шабнами яхши,
Чаманда юз очган ҳамдами яхши.
Яхшимас кечаги кундан сўз очмоқ,
Қувнаб қол бу куннинг ҳар дами яхши.
Шайх Саъдий Шерозий
1)
Кимга
ёшлигидан берилмас одоб,
Улғайгач бўлади бахтсиз, дили ғаш.
Ҳўл новда эгилар қай ҳолда эгсанг,
Қуруқни тўғрилар фақат ўт, оташ.
2)
Ҳар
ўқибсен-илмдонсен,
Амал
қилмадинг-нодонсан.
Устига
китоб ортилган эшак.
На олим ва
на донодир бешак.
Бу миясиз
қайдан топади хабар,
Устида
ўтинми, ё китоб-дафтар.
3)
Одамнинг
устига қараб бир кунда,
Илму
даражасин билса бўлади.
Ва лекин
кўнглидан бўлма хотиржам,
Йиллар ўтиб
ўзин ошкор қилади.
4)
Бировга
сир айтиб, сақла дегандан,
Дил сирин
ҳеч кимга айтмаган маъқул.
Ариқ тошиб
кетса, боғлаб бўлмайди,
Сувни энг
бошидан қайтарган маъқул.
Мавлона Жалолиддин Румий (1207-1273)
1)
Дўстлар
иши учун доим бўл тайёр,
Аммо англа
ким тўғри-ю ким айёр.
2)
Гар
шоҳсен ўзинг устун айлама,
Гар
асалдирсен ширинроқмен дема.
3)
Доно
улким ибрат олгай доимо,
Дўстлари
бошига тушганда бало.
4)
Ё
аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби кўрин.
Паҳлавон Маҳмуд
1)
Дедим:
айт умрнинг маъноси нима?
Деди:
чақмоқ, ё шам ёки парвона.
Дедим: бу
дунёга бино қўйган ким?
Деди: ё
гўл, ё маст, ёки девона.
2)
Эй
ишқ, нечук ўтсан ахир дудинг йўқ,
Эй ғам,
нечук куйсанким, суруд(қўшиқ)инг йўқ?
Эй орзу,
нечуксан, тутқич бермайсан,
Эй шодлик,
нечуксанким, вужудинг йўқ.
3)
Ёмон
билан улфат бўлма, бўл йироқ,
Йўлинга дон
сочиб, қўяди тузоқ.
Ёй(камон)ни
эгри кўриб тўғрилигидан,
Ўқ ундан
қанчалик қочганига боқ.
4)
Токи
бор экан мардликдан асар,
Аҳли
аёлингни этма дарбадар.
Агар мева
шохи девордан ошса,
Унга
йўловчилар осон қўл чўзар.
Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-901)
1) Ё раб! Эшигингда ул гадомен,
Ким,
боштин-аёққача хатомен.
2) Ўз вужудинга тафаккур айлагил,
Ҳар не
истарсен-ўзингдан истагил.
3) Олам аҳли билингизким иш эмас
душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирингизгаким эрур ёрлиғ иш.
(Алишер
Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғидаги Навоий ҳайкали тепасидаги гумбазда
ану шу пурмаъно сўзлар акс этган)
4) Ифлос нарсалар устидан ўтаётганда
оёғида ковуши бўлмаган киши юриши учун
оёғи борлигига шукур қилмоғи лозим.
Эркинжон Раджапов
|